Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz».

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz».

Икки мамлакат мадҳиялари ижро этилгач, давлат раҳбарлари делегациялар вакиллари билан кўришишди.

Ҳозирда президентлар тор доирадаги музокараларни ўтказмоқда.