3 март президент Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар қилган эдик. Унда давлат раҳбари «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», дея таъкидлаган эди.
Унинг айни шу йиғилишда мутасаддилар олдига қўйган вазифаларининг ҳуқуқий асоси ўлароқ, президентнинг 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.
2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш учун давлат ипотека дастури доирасида 26 614 квартирали жами 45 мингта уй қурилади ва аҳолига янги тартибдаги ипотека кредитлари ажратилади. Aйни мақсадларда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига 8,1 трлн сўм ресурс жойлаштирилади.
Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан ажратилади. Бошланғич бадал 15% бўлади. Тўловлар икки хил аннуитет ва дифференциал усулда тўланади.
Молия вазирлиги томонидан 6 500 та якка тартибда уй қуриш ва таъмирлаш учун 1,5 трлн сўм маблағ ажратилади. Яъни аҳоли якка тартибдаги ўз уй-жойларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ҳам кредитлар олишлари мумкин бўлади.
2021 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3550 та квартирали уйлар қурилади. Бунга давлат бюджетидан 1,3 трлн сўм маблағ йўналтирилади.
2021 йилда ипотека кредитлари бўйича 23,3 минг нафар шахсга 960 млрд сўмлик субсидиялар тўланади.
Қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилади.
Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидиялар ажратилади.
Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадан сотиб олинади.
Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга 6 ой давомида ижара тўловининг 50% миқдорида компенсация тўланади.
2021 йил 1 июндан бошлаб:
- субсидиялар соддалаштирилган тартибда берилади;
- ариза берувчидан ортиқча ҳужжат талаб қилинмайди;
- субсидия тўлаш муддати 19 кундан 7 кунгача қисқартирилади;
- тизим тўлиқ автоматлаштирилади.
Имтиёзларни адолатли тақсимлаш мақсадида «Халқпарвар» комиссиялар ташкил этилади.
2021 йил 1 майга қадар Молия вазирлиги томонидан ипотека бозори веб-портали ишга туширилади. Ундан қурилаётган уйлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва шартлари, субсидия тўлаш тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Қурилаётган уйларнинг сифатига таъсир қилмаган ҳолда нархларни пасайтириш мақсадида фармон билан 2021 йил 1 октябрга қадар цемент маҳсулотини олиб киришда божхона божининг «0» (ноль) ставкаси қўлланилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, уй-жойлар қишлоқларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир бетон ва йирик понелли конструкциялар ҳамда 2-даражадан паст бўлмаган иссиқлик ҳимоясидан фойдаланган ҳолда массив шаклида қурилишга рухсат берилди.
Фармон билан қурувчиларнинг кредитлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик ва компенсацияси тўлаш тартиби 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.
Уй-жойлар қурилишида шаҳарсозлик нормаларига риоя этилиши ва сифатни таъминлаш мақсадида янги тартиб ўрнатилмоқда.
Унга кўра:
- кўп квартирали уй-жойлар қурилишида фақат «СС» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотлари қатнашиш мумкин.
- уй-жойлар қурилишининг техник назорати «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
- Қурилиш вазирлиги ўз расмий веб-сайтида якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини жойлаштиради.
Маълумот учун ўтган 4 йилда 140 000 уй-жой барпо этилди. Йилига қурилган уйларнинг ўртача сони таққосланганда бу аввалги даврдаги кўрсаткичдан 4−5 баравар кўпдир.
Ilhom Abdukadirovich
Нима хужатлар ташаб киланади?
Foziljon Zohidov
кредит олиш учун каердан ройхатга езилищ керак
Jamila Mamadalieva
Саноат курилиш банкидан Уй жой олишга кредит расмийлаштиришга кандай хужжатлар такдим килиш керак
Saida
Субсидия олиш учун ойлик неча сум булиши керак
Saida
Ойлиги Кам булган фукороларга берилади дейилган лекин 5 млн 6 млн булиши керак дейишди ойлик марши. Ойига туланадиган кредит пулари хам осмон нархидаку
Сахобиддин
Уй куришга кридит борми юкми
Юсуфбек Ахмадович
Ассалому алейкум Сирдарё вилояти Ховостуманида Ховос ситида курилган банк уйларини курувчиси Музаффар исмли киши узим хохлаган нархда сотаман деб ойлик туловини 3,5-3,7 сал кам 4мил килиб куйган шу тугрими каммбагаликдан чикиш шуми ойлик маош шунчалик эмаску
Guzal Niyazova Sabirjonovna
Ассалому алайкум. Манашу имтиёзли уйга 4 йилдирки харакат киламан. Афсуски хар сафар бош туловда келиб кийналиб коламиз. 9 йилдирки ижарада яшаймиз. Бир жойимизи упириб кетади ижара пулиям. Субсидияга киритиберийла дб махаллага мурожаат килдим бефойда. Уша ижарага берадиган пулимизни шунака уйга бериб яшасагам анчасидан узилиб коярдик. Иложини килиб президентимизни узларига мурожаат килолмаябман. 3 та бола бн ижарама ижара яшашдан роса чарчадик.
Нуриддин Пардаев
Ассалому алайкум. Субсидия ва 2 ламчи банк кридитларини олиш учун кимга қай тарзда мурожаат йўллаш керак.
Юлдузхон Остонова
Ассалому алейкум. Субсидия кредитини тулаш тартиби кандай?
Muzaffar Gofurov
Кайерга мурожат килиш керак субсидия уй олиш учун сектирга борсак хокимят га бор дейди хокимят еса сектирга дейди кайерга учрай
Улугбек Нормуродов
субсидияга кндай хужат керак
Умид
Уй-жой қуриш учун неча фоийли, неча йилга қайси турдаги кредит олишим мумкин?
Аман Узакбаев
Иккаламши кредитден жай алыу ушын кайсы банкке берилген каракалпакстанда
Аман Узакбаев
Толык маглыумат берсениз илтимас
Исмоил Маҳмудов
Ассалому алейкум! Мен ҳам ипотека кредит олмоқчи эдим. Ер сотиб олиб уй қуриш учун. Оилада 4 ҳўжалик яшаймиз, 3 нафар фарзандим бор. Қандай олсам бўлади илтимос йўналиш беринг. Олдиндан раҳмат!
Joni
1 кв метр канча туради???
Сирожиддин
Асалому алейкум! Мен 2020 йилда субсидия хабарномасини олган эдим, банкларга борсам сизни хабарномангиз мудати тугади деб кредит ажратмаябти, шу масала буйича менга тугри тушунча хечким беролмаябти хабарнома 2020 йилдаги буйича уй олишим мумкинми.
Хамза Ташматов
Неча Милон беради
Парвиз
Карорлар пойтахтда уз кучини курсатади, вилоятларга кредит олиш дегани, банк раисининг чунтагидан сураб олиш деганику.
Ахмадали Жураев
Уй жой куруш учун ер олиб уй куруш учун 150 млн кридит олса буладими неча йилга берилади бир ойга неча фойздан тушади
Nigora Sharopova
Уй жойди супсида чикан булса канде олса булади
Nigora Sharopova
Ман супсидага уй олмокчиман супсидадан чикан лекин уй топиш кийин булопти нархи хам киммат уйлани ман камро йоздирган еканман 1 хонали булса хам 200миллионга топса буладими
Нигора
Мен Субсидия на Уй олмокчи эдим Кимга ва каерга мурожаат киламан
Mirjon Xudoyorov
Мен субсидия олмокчи эдим кимга ва каерга мурожат килай
Nurmamatov Odiljon
Уй куриш учун ипатика кредит олиш учун кимга мурожат киламан
Досали Гаппаров
Мен анчадан бери уй тамирлашга шаройитим болмаяпти кеган ойликлар крип кетаяпти мен кредит олмокчиман буниг учун кандай хужжат керак и канчагача берилади