Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 11 март куни президент Садир Жапаров билан бўлган музокаралар якунлари бўйича ОАВ учун ташкил этилган брифингда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Давлат раҳбари музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришни тез фурсатларда якунлаш ва ўтиш пунктларини тўлақонли ишлашини таъминлаш бўйича амалий қадамлар белгиланганини маълум қилди.

«Чунки биз чегара бўйича муносабатларимиз тарихида биринчи марта жуда қаттиқ ва аниқ келишиб олдик: ким қилиши керак, қачон қилишлари керак. Бу халқларимиз [ечимини] кутаётган жуда нозик муаммо. Ва биз Садир Нургожоевич билан ҳар бир чегара масаласи бўйича чегараларни аниқ тавсифлашга келишиб олдик: ким қилади, қачон қилади. Биз ҳаттоки муддатларини ҳам аниқлаб олдик — уч ой ичида», — деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, айрим чегара ҳудудидаги масалалар тез фурсатларда ҳал этилади.

«Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади президент.

Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулла Бозоров «Газета.uz»га чегара масалаларини уч ой муддат ичида ҳал этиш кўзланаётганини тасдиқлади.

Ҳозиги пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон 85 фоиз давлат чегараларини таснифлаб бўлинди. Кенгайтирилган музокаралар давомида Садир Жапаров 2017 йилдаги чегаралар ҳақидаги келишувига кирган участкаларда инжинерлик ишларини амалга оширишда конфликт юзага келишига йўл қўймаслик лозим. Бунинг учун эса чегераолди тузилмаларнинг, қолаверса маҳаллий ҳокимият органларининг ўзаро алоқасини кучайтириш ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш керак.


Ўзбекистонга тегишли бўлган 4 та эксклавлар Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Бундан ташқари, мамлакатда битта тожик ва яна битта қирғиз анклав ҳудудлар ҳам мавжуд. Ўзбекистоннинг эксклави бўлмиш — Сўх ҳам аҳолиси, ҳам майдони жиҳатидан дунёдаги энг катта эксклав ҳудуд ҳисобланади.

Февраль ўрталарида Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиев икки давлат ҳудудларни алмашмоқчи эканини маълум қилган эди.