Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Бухоро давлат университетига ташрифи чоғида талаба олий таълимга фақат билим олиш учун келиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Олий таълим тарбия маскани эмас, бу жараёндан узилиши керак. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим. Яъни, олий таълимда фақат етук мутахассис тайёрланадиган муҳит яратилиши керак», — дея таъкидлади Алишер Қодиров.

Аввалрок, олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасалари ислоҳ қилиниши, бунинг учун эса уч ой вақт кераклигини маълум қилган эди. «Умуман олий таълим муассасасида нима ёқмаган бўлса ҳаммаси ислоҳ бўлади», — деган эди у.