Сенаторлар ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарималарни камайтиришни ҳамда бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузишни назарда тутувчи қонунни маъқуллашди.
Президент раислигида ўтган йиғилишда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида асосий эътиборни импортни қисқартириб, рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратиш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, тадбиркорларни қийнаб келаётган мауаммо — инфратузилма масалаларини ҳал этиш кераклиги айтилди. Бунинг учун эса 1,6 трлн сўм маблағ ажратилаётгани маълум қилинди.
Туризм ва спорт вазирининг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Ўткир Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
«Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида. Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан ҳам киритиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистониннг Новосибирскдаги бош консули бўлиб ишлаган Юсуп Кабулжанов Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби ва расмий вакили этиб тайинланди.
Шахлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент апрель ойининг сўнгги ҳафтасида қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказади. Унинг матбуот котиби маълум қилишича, яна 3 та тақдимот ўтказилиши ҳамда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқоти ҳам режа қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни хорижий мамлакатлар элчиларини қабул қилгач, Тошкентдаги бир қатор объектлар, жумладан, Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ва Технопаркдаги янги корхоналарни бориб кўрди. Ундан кейин эса Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. «Тошкент намуна бўлиши керак», — деди президент. «Газета.uz» фоторепортажи.
Шавкат Мирзиёев Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия, Россиянинг янги элчилари ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Шавкат Мирзиёев «жуда катта коррупцияга берилиб кетган» раҳбарларни охирги марта огоҳлантирди. Президент Самарқанд ва Андижон мисолида мутасаддиларни коррупцияга қарши етарлича кураш олиб борилмаётгани учун танқид қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Ташриф июнь ойи ўртасида амалга оширилиши кутилмоқда.
Халқаро юридик форумда Акмал Саидов нутқ сўзлаб, янги Ўзбекистонда янги ҳуқуқий асослар яратила бошланганини айтди. Унинг фикрича, илгари номи айтилмаган ташкилотларга тегишли қонунлар ҳам ишлаб чиқилган. У шунингдек, айни вақт мамлакатда 18 та кодекс мавжудлиги, яна 12 та янги кодекс ишлаб чиқиш жараёнида эканлигини қўшимча қилди.
Русланбек Давлетов халқаро юридик форум очилишида эскича ишлашга ўрганган айрим мансабдорлар ва ташкилотлар ҳануз рақамлаштиришга қарши эканини қайд этди. Уларга қарши курашиш учун эса соҳаларда очиқликни таъминлаш стандартларини яратиш кераклиги айтилди. «Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак», — дея қўшимча қилди вазир.
Азизбек Икрамов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар билан ишлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Қирғизистоннинг Ўш вилояти аҳолиси расмийларнинг Кампир-Обод сув омбори яқинидаги 50 гектар майдонни Ўзбекистонга бериш режаларига қарши чиқишмоқда. Улар билан учрашган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев яна музокаралар учун Тошкентга боришга ваъда берди.
Қонунчилик палатаси профилактика инспекторларига электр энергияси, иссиқлик ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини рад этди. Депутатларнинг фикрига кўра, бу участка нозирлари асосий ишидан ташқари уларнинг иш кўлами ортишига, манфаатлар тўқнашуви, коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.
Илҳом Сапаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада олти давлат ва Европа Иттифоқининг янги элчиларини қабул қилади. Бундан ташқари, Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ижро ҳокимиятининг фаоллиги тизимнинг ресурларига боғлиқлигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, депутатларда бундай ресурс йўқлиги учун улар қийналади. «Депутатларда ҳар доим ҳам соҳа бўйича таҳлил бўлмайди. Депутатнинг ёрдамчиси ҳам йўқ», — дейди у.
Президент ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва Парламент ассамблеяси тўлақонли миссиясини октябрда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатишга таклиф қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг