23 апрель куни янги тайинланган хорижий элчиларнинг ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Бангладеш элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Аълам, Чехия элчиси Вацлав Йилек, Миср элчиси Амира Фаҳмий, Иордания элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод, Туркия элчиси Олган Бекар, Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан ва Россия элчиси Олег Мальгиновдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлат раҳбари элчиларни мамлакатдаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан табриклади ва уларга муваффақиятлар тилади. Президент, шунингдек, янги тайинланган элчилар билан қисқа суҳбатлар ўтказди.