2021 йилнинг 27 апрель куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби — Вазирлик расмий вакили лавозимига тайинланган Юсуп Кабулжановни таништирди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Ушбу лавозимда у ТИВ матбуот котиби сифатида 2020 йил мартидан бери ишлаган Авазбек Ходиметовни алмаштирди.

Юсуп Кабулжанов дипломатия соҳасида 2009 йилдан буён ишлайди. 2009−2016 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати иккинчи котиби, биринчи котиби, Вазирлик ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлиги директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

2016−2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Маданий-гуманитар алоқалар бошқармаси бошлиғи, 2018−2021 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консули сифатида фаолият юритган.