Ўткир Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.
У мазкур тайинловга қадар вазирнинг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси эди.
Ўткир Саидов 2011 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтини ҳамда 2015 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У 2017 йилдан буён Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.