Президентнинг тегишли қарорига асосан, Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ кадрлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: ИИВ Кадрлар бош бошқармаси

Генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Икрамов Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Фото: ИИВ Кадрлар бош бошқармаси

Генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Мирзарахимов Ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Фото: ИИВ Кадрлар бош бошқармаси

Полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.