24 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга баъзи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, 128−6-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик) қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори биринчи қисми санкциясидаги «уч» деган сўз «икки» деган сўз билан алмаштирилди ва иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари чиқариб ташланди. Бундан ташқари, қонундан 2, 3 ва 4-қисмлар чиқариб ташланди, яъни «жарималар занжири» бекор қилинади, унинг миқдори такроран (икки, уч ёки ундан ортиқ) бузилиши билан кўпаяди (3 йилдан 15 йилгача). Энди (президент ҳали ҳам қонунни имзолаши керак) битта жарима бўлади — 2 БҲМ (490 минг сўм).

Аввалроқ, Қонунчилик палатаси депутатлари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар фуқароларнинг даромадлари ва йўллар ва кўчалардаги шароитларга мутаносиб эмаслигини таъкидлагандилар. Вақтинчалик транспортни тўхтатиш учун шароитларнинг йўқлиги, яъни тақиқлаш белгиларининг кўплиги тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш сабабларидан бири деб таъкидлашган.

Қонунда баъзи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдорини ҳам бирлаштирилди, чунки тузатишлар ишлаб чиқувчилари таъкидлаганидек, «ички ва ташқи қоидалар мавжудлиги коррупция учун имконият яратди».

123-моддада (транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаш) санкциясидаги «бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда» деган сўзлар «иккидан бир қисми миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилган.

137-модда (ЙТҲ юз берган жойдан кетиб қолиш) эса қуйидагича баён этилган:

«Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади"

137-модданинг амалдаги ҳолати бир қисмдан иборат бўлиб, унда 30 БҲМ миқдорида жарима ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиш ёки 15 кун муддатга маъмурий қамоққа олиш кўзда тутилган.

141-модданинг (транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш) санкциясидаги икки бараваридан беш бараваригача миқдорда" деган сўзлар «икки баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилди.

147-модда биринчи қисмида (йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) БҲМнинг 1−3 бараваригача деб кўрсатилган жарималар 2 бараварга ўзгаради.

Бундан ташқари, 54-модданинг 2-қисми (эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) учун жазо енгиллаштирилган — фуқароларга БҲМнинг 20 баравари, мансабдор шахсларга эса — 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.