Вазирликнинг «Газета.uz» га хабар беришича, Шахлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, 5 нафар вазир ўринбосари лавозимларидан фақат 1 нафар вазир ўринбосари лавозими қолдирилди.