Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллашди
1 июн 2021, 12:23

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллашди

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалашди.

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади
1 июн 2021, 11:59

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади

Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида саккиз бурчакли масжиди қурилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилиб, кириш ва қолган йўлакларида шоирнинг ҳикматли сузлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади.

Ўзбекистонда 2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
1 июн 2021, 11:51

Ўзбекистонда 2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда 2 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 230 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Сирдарёда Ласеттининг газ баллони ёрилиши оқибатида икки киши вафот этди
1 июн 2021, 11:04

Сирдарёда Ласеттининг газ баллони ёрилиши оқибатида икки киши вафот этди

Сирдарёда Ласетти машинасига ўрнатилган газ баллони ёрилиши натижасида икки нафар йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи жароҳатлар билан тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Президент Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди
1 июн 2021, 10:30

Президент Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига йўл олди. Икки кунлик ташриф мобайнида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари билан танишиш кўзда тутилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
31 май 2021, 20:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берилгани, бир неча минг афғонистонликнинг Буюк Британияга кўчиб ўтаётгани, Бразилияда президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Адлия вазирлиги ва Сенат аёлларни эрининг уйига пропискага қўймасликдаги «казус»ни муҳокама қилди
31 май 2021, 20:36 1

Адлия вазирлиги ва Сенат аёлларни эрининг уйига пропискага қўймасликдаги «казус»ни муҳокама қилди

Сенатда келинларни фарзандлари билан эрининг уйига рўйхатга қўймаслик масаласи муҳокама қилинди. Уйни сотишда улар розилигининг олинмаслиги кўчада қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов эса муаммонинг бошқа томони борлигини таъкидлади.

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 май 2021, 20:30

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Январь-апрель ойларида Ўзбекистондаги қурилишлар суммаси, президентнинг Сурхондарёга ташриф режаси, Сенатнинг қонунларга ўзгартиришлар киритишни маъқуллаши, ЙТҲларда ҳалок бўлганлар сони ошиши — «Газета.uz»нинг 31 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтаради
31 май 2021, 18:12 1

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтаради

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.

Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди
31 май 2021, 17:38

Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 55 ёшли пиёдани Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

31 майдан чет элга кетадиган талабалар ва ОАВ ходимлари коронавирусга қарши эмланади
31 май 2021, 17:21 1

31 майдан чет элга кетадиган талабалар ва ОАВ ходимлари коронавирусга қарши эмланади

31 май кунидан бошлаб чет элга ўқишга кетадиган талабалар, ОАВ ходимлари, блогерлар ҳамда ёзувчилар COVID-19 га қарши эмланадиган фуқаролар рўйхатига кирди.

ЙТҲларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган
31 май 2021, 17:17

ЙТҲларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган

4 ой давомида болалар иштирокидаги ЙТҲ сони 25,3, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасаймоқда
31 май 2021, 16:20

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасаймоқда

Долларнинг расмий курси 12 сўмга пасайди ва жами 10 568 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.

Сенат ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жиноий жавобгарлик жорий этилишини маъқуллади
31 май 2021, 16:13

Сенат ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жиноий жавобгарлик жорий этилишини маъқуллади

Сенаторлар Жиноят кодексига ҳайвонларга шафқатсиз муносабат ҳақидаги моддани киритишни маъқулладилар. Қийноқ жониворларнинг майиб бўлиши ёки ўлимига олиб келса, БҲМнинг 25 дан 50 бараваригача жарима, жамоат ёки ахлоқ тузатиш ишлари, шунингдек, 6 ойгача муддатга озодликни чеклаш ёки қамоқ жазолари қўлланилади.

Texnopark пресс-формалар ишлаб чиқариладиган корхонаси ҳақида сўзлаб берди
31 май 2021, 15:00

Texnopark пресс-формалар ишлаб чиқариладиган корхонаси ҳақида сўзлаб берди

Texnopark заводидаги пресс-формалар хорижий ускуналарда ишлаб чиқарилади, бу эса ишлаб чиқариш вақтини тезлаштиради. Буюртма берувчилар жараённи кузатишлари мумкин.

Ҳафта давомида ҳаво +40 даражагача исиши кутилмоқда
31 май 2021, 14:26

Ҳафта давомида ҳаво +40 даражагача исиши кутилмоқда

Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади. Июнь ойининг бошида баъзи жойларда шамол кучайиши мумкин.

Сенат фуқаролик олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
31 май 2021, 14:16

Сенат фуқаролик олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. 2005 йилгача Ўзбекистонга келган фуқаролиги бўлмаганлар ва камида 15 йил мамлакат ҳудудида яшаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олишлари мумкин.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитининг юзма-юз кўринишда бўлиб ўтиши кутилмоқда
31 май 2021, 13:33

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитининг юзма-юз кўринишда бўлиб ўтиши кутилмоқда

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2021 йилга қолдирилган учинчи маслаҳат учрашуви вақти ҳозирча маълум эмас, бироқ Ўзбекистон унинг юзма-юз кўринишда бўлиб ўтишини кутмоқда. «Онлайн формат кўзда тутилаётгани йўқ», — деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича биринчи Олимпиада лицензиясини қўлга киритди
31 май 2021, 13:21

Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича биринчи Олимпиада лицензиясини қўлга киритди

Италиядаги Жаҳон кубогида Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича Токио олимпиадасига йўлланма берадиган лицензияни қўлга киритди.

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати 440 минг сўм этиб белгиланмоқда
31 май 2021, 13:13

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати 440 минг сўм этиб белгиланмоқда

Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари амалга оширилди. Унга кўра, бир киши учун минимал истеъмол харажатлари 440 минг сўмни ташкил этади. Бунда, жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар ҳисобга олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг