Time журнали Владимир Зеленскийни «Йил одами» ва эронлик аёлларни «Йил қаҳрамонлари» деб эълон қилди
8 декабр 2022, 11:10

Time журнали Владимир Зеленскийни «Йил одами» ва эронлик аёлларни «Йил қаҳрамонлари» деб эълон қилди

Time журнали Украина президенти Владимир Зеленскийни 2022 йил якунларига кўра, «Йил одами» деб топди. Журнал, шунингдек, эронлик аёлларни «Йил қаҳрамонлари» деб эълон қилди.

Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи топилди
8 декабр 2022, 10:10

Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юбориб, кетиб қолган Cobalt ҳайдовчиси қидирувда эди. Хабар берилишича, ҳайдовчи топилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1 мартга қадар давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди
7 декабр 2022, 23:25

1 мартга қадар давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди

Президент Администрацияси раҳбари топшириғига асосан 2023 йилнинг 1 мартигача давлат муассасасига қарашли машиналарга газдан фойдаланишни вақтинча тақиқланади. Шунингдек, 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти ва уни чакана сотиш учун акциз солиғи ундириш бекор қилинади.

Электр энергияси ва газ билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал қиладиган штаблар ташкил этилди
7 декабр 2022, 22:54

Электр энергияси ва газ билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал қиладиган штаблар ташкил этилди

Сардор Умурзаков аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиш мақсадида Энергетика, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида куну тун ишлайдиган штаблар ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

7 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 декабр 2022, 22:09

7 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

402 кишини афв этган президент, Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган Ўзбекистон, «блэкаут»дан огоҳлантирган энергетика вазири, газ ва электр муаммоларидан қамалмаганлар нолиётганини айтган депутатнинг ваколати тугатилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади — президент
7 декабр 2022, 21:55

Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади — президент

Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида унга киритилаётган ўзгартишларга тўхталди. Бу ислоҳотларни «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмуни ва мантиғи, халқимиз билдираётган талаб, истак ва таклифлар, шиддат билан ўзгараётган даврнинг ўзи тақозо этмоқда», — деди у.

Президент 402 киши, жумладан 17 нафар чет элликни афв этди
7 декабр 2022, 21:24

Президент 402 киши, жумладан 17 нафар чет элликни афв этди

Ўзбекистон президенти фармони билан 402 киши, жумладан, 17 нафар хорижлик ва 63 аёл афв этилди. Хусусан, 223 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Ўзбекистон энергетика соҳаси раҳбарларига ҳайфсан берилди
7 декабр 2022, 21:09

Ўзбекистон энергетика соҳаси раҳбарларига ҳайфсан берилди

Ишдаги камчиликлар ва Ўзбекистон энергетика тармоғида чеклашлар киритиш тартибини бузганлик учун «Миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси, «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Қашқадарё ҲЭТК филиали директори ва «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбарига ҳайфсан берилди.

Пастдарғомдаги манзил-колонияда маҳкум вафот этди
7 декабр 2022, 20:40

Пастдарғомдаги манзил-колонияда маҳкум вафот этди

Пастдарғом туманидаги 37-сон манзил-колонияда икки маҳкумнинг жанжаллашиши оқибатида улардан бири вафот этди. ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 6 декабрь куни содир бўлган. Ҳозирда прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Шоколадка», «Artel заводи» ва «Алишер Усмонов». Тошкентликлар янги метро бекатларига қандай ном беришни таклиф қилмоқда?
7 декабр 2022, 20:17

«Шоколадка», «Artel заводи» ва «Алишер Усмонов». Тошкентликлар янги метро бекатларига қандай ном беришни таклиф қилмоқда?

Тошкент ҳокимлиги кўча, маҳалла ва бошқа объектларга ном бериш бўйича аҳоли таклифларини қабул қилиш учун махсус сайтни ишга туширди. Унда 11 декабргача янги метро бекатлари номини таклиф қилиш мумкин. Таклифлар қандай мезонларга жавоб бериши керак, овоз бериш қандай ўтади ва бошқалар ҳақида.

«Шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБ камерасида эмас» деган наманганлик депутатнинг ваколатлари тугатилди
7 декабр 2022, 19:26

«Шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБ камерасида эмас» деган наманганлик депутатнинг ваколатлари тугатилди

Наманган шаҳар кенгаши депутати қамалмаганларгина газ ва электр муаммоларидан нолиётганини таъкидлади. Унга кўра, қамоқда бўлганлар эркинлик ва тинчликнинг қадрига кўпроқ етади, улар учун «газ-свет муаммоси аҳамиятсиз». Бу пост сабаб кўтарилган шов-шувлар ортидан унинг депутатлик ваколати тугатилди.

Air Arabia Абу-Дабидан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўйди
7 декабр 2022, 19:21

Air Arabia Абу-Дабидан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўйди

7 декабрь куни БААнинг Air Arabia компанияси «Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсни амалга оширди. Авиакомпания парвозларни йўлга қўйиш учун 2020 йилнинг сентябрида рухсатнома олган эди. Мазкур йўналишдаги қатновлар Airbus-320−214 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
7 декабр 2022, 18:17

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Қозоғистонга тегишли компания Афғонистондаги Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқига эга чиқди. Унинг бошқаруви 2011 йилдан бери «Ўзбекистон темир йўллари» шўба корхонасида эди. Янги компания аввалгидан 5 баравар узунроқ линияга деярли 4 баравар арзонроққа хизмат қилади.

Ўзбекистонда январдаги каби «блэкаут» кузатилиши мумкинми?
7 декабр 2022, 17:03

Ўзбекистонда январдаги каби «блэкаут» кузатилиши мумкинми?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр истеъмоли ошиши ҳисобига мамлакатда яна такроран «блэкаут» бўлиш хавфи бор-йўқлиги ҳақида гапирди. Вазир бундай хавф доим мавжудлигини таъкидлаб, «агар чекловлар киритилмаса, бу энергия тизими издан чиқишига олиб келиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ўзбекистон тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди
7 декабр 2022, 17:02

Ўзбекистон тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан президент фармонига кўра мамлакат тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.

Asialuxe Travel Мальдив ороллари борасидаги беш стереотип ҳақида сўзлаб берди
7 декабр 2022, 17:00

Asialuxe Travel Мальдив ороллари борасидаги беш стереотип ҳақида сўзлаб берди

Миллий туроператор Мальдивдаги ҳамёнбоп ўйин-кулгилар, турпакетлар нархи ҳақида сўзлаб берди ва нима учун ороллар хавфсиз дам олиш жойи эканлигини тушунтирди.

«Қандайдир альянс ёки иттифоқ эмас, балки шартнома орқали». Энергетика вазири — газ импорти ҳақида
7 декабр 2022, 16:56

«Қандайдир альянс ёки иттифоқ эмас, балки шартнома орқали». Энергетика вазири — газ импорти ҳақида

Ўзбекистонда энергия ресурслари танқислиги ташқи омиллар билан эмас, балки ички истеъмол ва иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлиқ, деди энергетика вазири. Мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат яна ишга тушди
7 декабр 2022, 16:19

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат яна ишга тушди

6 декабрдан «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат яна ишга тушди. У 21 ноябрь куни «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичнинг қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари сабаб ёпилганди.

Давлат хизматига ўтган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиш бўйича тартиб ишлаб чиқилди
7 декабр 2022, 15:34

Давлат хизматига ўтган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиш бўйича тартиб ишлаб чиқилди

Давлат хизматига қабул қилинган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Бу бўйича Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Кўчмас мулк ва автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи камайтирилди
7 декабр 2022, 14:38

Кўчмас мулк ва автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи камайтирилди

6 декабрдан бошлаб мол-мулкни ижарага бериш, қарз шартномаларини тасдиқлаш, автомобилни бошқариш учун ишончнома олишда тўланадиган давлат божи миқдори камайтирилди. Шунингдек, гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун табақалашган давлат божи ягона ставка миқдорида белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг