Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 29,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1 трлн 268,2 млрд сўмлик, нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28 трлн 271,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Шавкат Мирзиёев эртага Сурхондарёга боради

1 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига боради. Вилоятда давлат рахбари икки кун мобайнида бўлиши режалаштирилган.

Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёлнинг қотили келини эмаслиги маълум қилинди

Бош прокуратура Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёлни собиқ келини эмас, балки у билан турмуш қурган эркак ўлдирганлигини маълум қилди. Ҳозирда у қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Uzbekistan Airports Ўзбекистондаги барча аэропортларнинг бошқарувчиси бўлди

Uzbekistan Airports Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар билан бошқарув шартномаларини имзолади. Шу тариқа, аэропортларни ягона марказдан ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратилди, деди компания раҳбари Раъно Жўраева.

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати 440 минг сўм этиб белгиланмоқда

Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари амалга оширилди. Унга кўра, бир киши учун минимал истеъмол харажатлари 440 минг сўмни ташкил этади. Бунда, жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар ҳисобга олинган.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитининг юзма-юз кўринишда бўлиб ўтиши кутилмоқда

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2021 йилга қолдирилган учинчи маслаҳат учрашуви вақти ҳозирча маълум эмас, бироқ Ўзбекистон унинг юзма-юз кўринишда бўлиб ўтишини кутмоқда. «Онлайн формат кўзда тутилаётгани йўқ», — деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Сенат фуқаролик олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. 2005 йилгача Ўзбекистонга келган фуқаролиги бўлмаганлар ва камида 15 йил мамлакат ҳудудида яшаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олишлари мумкин.

Сенат ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жиноий жавобгарлик жорий этилишини маъқуллади

Сенаторлар Жиноят кодексига ҳайвонларга шафқатсиз муносабат ҳақидаги моддани киритишни маъқулладилар. Қийноқ жониворларнинг майиб бўлиши ёки ўлимига олиб келса, БҲМнинг 25 дан 50 бараваригача жарима, жамоат ёки ахлоқ тузатиш ишлари, шунингдек, 6 ойгача муддатга озодликни чеклаш ёки қамоқ жазолари қўлланилади.

ЙТҲларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган

4 ой давомида болалар иштирокидаги ЙТҲ сони 25,3, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.

31 майдан чет элга кетадиган талабалар ва ОАВ ходимлари коронавирусга қарши эмланади

31 май кунидан бошлаб чет элга ўқишга кетадиган талабалар, ОАВ ходимлари, блогерлар ҳамда ёзувчилар COVID-19 га қарши эмланадиган фуқаролар рўйхатига кирди.

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтаради

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

«Шўртан» ва «Янгиер» клубларининг айрим футболчилари келишилган ўйинларда қатнашганлиги учун жазоланди

Футбол бўйича Про лигада иштирок этувчи «Янгиер» ҳамда «Шўртан» футбол клубларининг айрим вакиллари ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнайдиганларга ёрдам берганлиги учун 6 ойдан 1 йилгача футболдан четлатилди. Клубларнинг айнан қайси футболчилари жазолангани ҳақида хабар берилмаган. ЎФA юристи «Газета.uz»га ушбу маълумотларни ошкор қилиш фақатгина Этика қўмитасининг ваколати доирасида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда батафсил Оғабек Самисов мақоласида.