Texnopark`да амалда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган 10та ишлаб чиқариш объекти орасида штамп ва пресс-форма ишлаб чиқариш соҳаси жадаллашмоқда. Штамп ва пресс-формалар чиқариш корхонаси 2020 йил ноябрь ойида ўз иш фаолиятини бошлаган бўлиб, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 200 донани ташкил қилади.


Мижозлар томонидан тақдим этиладиган техник топшириқлар корхона мутахассислари учун муҳим, асосий шарт ҳисобланади. Конструкторлар лойиҳани визуализация қилиш, ишлаб чиқишда ёрдам беришади ҳамда буюртмани ўз вақтида тайёрлашади. Texnopark пресс-форма ва штамплар материали металл ёки пластмасса бўлишидан қатъи назар, буюртманинг сифатига жавобгар ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришда тайёрланадиган барча маҳсулотлар кафолатга эга. Бундан ташқари, тайёр маҳсулотларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Texnopark пресс-форма ва штамплар ишлаб чиқариш корхонаси ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001 сертификатларига эга.

Завод турли пресс-форма, штамплар ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришга ҳамда юқори аниқликда металлни қайта ишлашга ихтисослашган. Барча ишлар дунёнинг етакчи Sodick (Япония), Istanbul Makina (Туркия) ва Wilhelm Oberste-Beulmann GmbH & Co.KG (Германия) компанияларининг ускуналарида амалга оширилади.

Texnopark`даги ишлаб чиқариш корхонаси бир дақиқада 20 қисм ишлаб чиқаришга қодир, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари шу вақтнинг ўзида атиги 5 қисмни ишлаб чиқаради.

Корхона мутахассислари чет эл компанияларида зарур техник тайёргарликдан ўтганлар ва ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларни бажара оладилар. EDM ва CNC дастгоҳларининг етакчи конструкторлари, дастурчилари Туркиядаги заводларда ўқиганлар, штамп йиғиш усталари эса Корея Республикасида малака оширганлар.

Эндиликда, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳам вақтни, ҳам пулни тежашлари мумкин. Чет элдан пудратчини излаш, пресс-форма ва штампларга буюртма бериш, буюртманининг бажарилиши ва етказиб берилишини узоқ кутиш керак эмас. Қисқа вақт ичида Texnopark томонидан ишлаб чиқарилган юқори аниқликдаги сифатли пресс-форма ва штампларга буюртма бериш мумкин. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнини кузатиш имконияти ҳам мавжуд.

Texnopark сифат ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг энг юқори стандартларига муносиб бўлишга интилади. Бунга металлга ишлов беришнинг энг янги технологияларини жорий этиш ва тегишли дастурлардан фойдаланиш ёрдам беради.


Пресс-форма ва штампларнинг чизмаларини ишлаб чиқишда мутахассислар Solidworks, Siemens NX (Unigraphics), Cimatron E, AutoCad, Kompas-3D каби компанияларнинг дастурий таъминотидан фойдаланадилар.

Таҳлил учун Autodesk Moldflow, AutoForm, SOLIDWORKS Plastics дастурлари қўлланилади. Шунингдек, дастгоҳ дастурчилари Solid CAM, WORKNC ва Fikus дастурларидан ҳам фойдаланадилар.

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақами орқали билиб олиш мумкин:(+998) 71−210−20−20

Сервис марказининг телефон рақами: (+998) 71−210−70−70.

Сайт: texnopark.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.