Жаҳон янгиликлари дайжести
1 июн 2021, 20:37

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроилда деярли барча карантин чекловларининг бекор қилиниши, парранда гриппи H10N3 штамми билан касалланиш ҳолатининг илк бор қайд этилгани, Бразилиянинг мамлакат чегаларини ёпаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 июн 2021, 20:30

1 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг Сурхондарёга ташрифи, боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги натижаси, ДХХ томонидан гиёҳвандлик моддаларининг мусодара қилиниши, UzAuto Motors`нинг «шапка тизими» ҳақидаги хабарларга изоҳи — «Газета.uz»нинг 1 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Технопарк» кир ювиш машиналари ва музлаткичлар ишлаб чиқаради
1 июн 2021, 20:24

«Технопарк» кир ювиш машиналари ва музлаткичлар ишлаб чиқаради

Тошкент ҳокимияти ташкил этган «Технопарк» компанияси кир ювиш машиналари ва тижорий музлаткичлар, мис қувурлари, саноат сув иситкичлари, HPL-панел ва бошқаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

«Агробанк» фермерлар мактабларини йўлга қўймоқда
1 июн 2021, 19:00

«Агробанк» фермерлар мактабларини йўлга қўймоқда

Агробанк ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор бепул фермерлар мактаблари очилди. Мактаблар Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз, Нукус шаҳарларида ташкил этилган.

31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилди
1 июн 2021, 17:56

31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилди

Ўзгидромет 31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилгани ҳақида хабар берди. Бухорода 43 даража, Урганчда 42.9 даража максимал ҳаво ҳарорати кузатилди.

UzAuto Motors «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
1 июн 2021, 17:49

UzAuto Motors «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

UzAuto Motors янги автомобиллари учун кўп минг кишилик навбатлар юзага келди. Тармоқларда «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Компания айрим дилерлар микрочиплар бозоридаги вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилаётганини маълум қилиб, ноқонуний ҳаракатлар ҳақида хабар беришга чақирди.

Президент Сурхондарёда ғалла ўриш комбайнини ҳайдади — видео
1 июн 2021, 17:07

Президент Сурхондарёда ғалла ўриш комбайнини ҳайдади — видео

Шавкат Мирзиёев «Ангор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади.

Йўллардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди
1 июн 2021, 16:48

Йўллардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди

Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Июнда Ўзбекистон бўйлаб «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади
1 июн 2021, 16:47

Июнда Ўзбекистон бўйлаб «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади

Июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади. Ойлик доирасида 4 миллион 300 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.

Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ — президент
1 июн 2021, 16:27

Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ — президент

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги анорчиликка ихтисослашган боғлар билан танишди. Вилоятда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди. «Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, китоб йўқ, лаборатория йўқ. Анор жайдари усулда етиштириляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор пасаймоқда
1 июн 2021, 16:16

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор пасаймоқда

Долларнинг расмий курси 8 сўмга пасайди ва жами 10 559 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз кўтарилди.

Чирчиқ соҳилидаги Daryo bo’yi Business City лойиҳаси қандай кўринишда бўлади
1 июн 2021, 16:06

Чирчиқ соҳилидаги Daryo bo’yi Business City лойиҳаси қандай кўринишда бўлади

Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев президентга Чирчиқ дарёсининг торайтириш ва янги очилган ҳудудда турли инфратузилма объектларини барпо этишни кўзда тутадиган Daryo bo’yi Business City лойиҳасини тақдим этди. Узунлиги 5 км бўлган (16 км дан) биринчи участкада ишларни 2021 йилда якунлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ўзбекистонга 70 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди
1 июн 2021, 14:59

Ўзбекистонга 70 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Шу билан Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 млн 330 минг дозага етди.

Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин
1 июн 2021, 13:53

Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин

ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Кириш имтиҳонларидан воз кечилса, абитуриенлар мактаб имтиҳонлари натижаларига асосан ОТМга қабул қилинади. Шунингдек, 2021−22 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовларини 2 та сценарий — ёпиқ ва очиқ майдонларда ўтказиш келишиб олинган.

Шеробод қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди
1 июн 2021, 13:30

Шеробод қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ташрифи чоғида Шеробод қуёш электр станцияси қурилиши муносабати билан унинг пойдеворига капсула қўйди. Мазкур электр станция лойиҳасини Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси амалга оширади ва 260 млн доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилади.

Май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил қилди
1 июн 2021, 13:16

Май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил қилди

Май ойида инфляция 0,5% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади.

ДХХ Афғонистондан олиб кирилаётган 7 кг гиёҳвандлик моддасини мусодара қилди
1 июн 2021, 12:51

ДХХ Афғонистондан олиб кирилаётган 7 кг гиёҳвандлик моддасини мусодара қилди

ДХХ томонидан Сирдарё ва Самарқандда жами 7 кг, Данғара туманида 1 кг дан ортиқ, Фарғона вилоятида 1,3 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди.

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк ўрнига айланма шаклидаги йўл ўтказгич қурилади
1 июн 2021, 12:49 1

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк ўрнига айланма шаклидаги йўл ўтказгич қурилади

Тошкент аэропортига олиб борадиган кўприк ўрнига айланма шаклидаги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Лоҳиҳа президентга тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, йўл ўтказгич 2008 йилда кенгайтирилган эди.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллашди
1 июн 2021, 12:23

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллашди

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалашди.

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади
1 июн 2021, 11:59

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади

Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида саккиз бурчакли масжиди қурилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилиб, кириш ва қолган йўлакларида шоирнинг ҳикматли сузлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг