21 май куни Янгиҳаёт туманида Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Ҳодиса тахминан соат 20:00 да Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчасида Lacetti автомобилини бошқариб борган С.С. (1967 й.т.) тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёда А.Б. (1966 й.т.) бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Жабрланувчи 27 май куни шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларинининг бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.