Душанба, 31 май кунидан бошлаб COVID-19 га қарши эмланадиган фуқаролар рўйхатига талабалар, ОАВ ходимлари ва ёзувчилар қўшилди, дея хабар бермоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.

Биринчи навбатда 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали ҳасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.

Маълумотга кўра, 31 май кунидан бошлаб, ушбу рўйхатга:

  • Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
  • Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
  • Ёзувчилар;
  • Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлар қўшилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 хил вакцина — Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001, Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» ва Англия-Швеция AstraZeneca компаниясининг AstraZeneca (Covishield) вакциналари қўлланилмоқда.