Тошкентда учта кўприк ва йўл қурилиши 518,3 млрд сўмгача қимматлашганига изоҳ берилди
3 июн 2021, 14:58

Тошкентда учта кўприк ва йўл қурилиши 518,3 млрд сўмгача қимматлашганига изоҳ берилди

Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган олти қаторли йўл ва учта йўл ўтказгич қурилиши баҳоси 280 млрд сўмдан 518,3 млрд сўмгача оширилди. Пойтахт ҳокимияти ва бош пудратчи буни қурилиш материаллари нархи ошгани ва лойиҳа қўшимча ишлаб чиқилгани билан изоҳлади.

«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди
3 июн 2021, 14:50

«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур нишон миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларга берилади.

Президент администрацияси бир нечта Mercedes Benz автомобилларини сотувга қўйди
3 июн 2021, 13:57

Президент администрацияси бир нечта Mercedes Benz автомобилларини сотувга қўйди

Ким ошди савдосига қўйилган барча автомобиллар PPP авторақамларига эга бўлиб, 2003−2004 йилларда ишлаб чиқарилган. Бошланғич нархлари 129,6 млн сўмдан 136 млн сумгача деб белгиланмоқда.

Ўзстандарт агентлиги тугатилмоқда
3 июн 2021, 13:21

Ўзстандарт агентлиги тугатилмоқда

Президент фармони билан Ўзстандарт агентлиги негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда.

«Арзон машина олган одамнинг қадри йўқми?» Расул Кушербаев хавфсизлик ёстиқчаси бўлмаган автомобиллар ҳақида
3 июн 2021, 13:20 5

«Арзон машина олган одамнинг қадри йўқми?» Расул Кушербаев хавфсизлик ёстиқчаси бўлмаган автомобиллар ҳақида

Депутат Расул Кушербаев UzAutoMotors машиналари «пачоқланиб» кетаётганликлари уларнинг хавфсизлик жиҳатидан яхши жиҳозланмаганлигида эканлигини таъкидлади. «Илгари одамларни темир ўлдирган бўлса, ҳозир пластмасса ўлдиряпти. Автомобиллар агар шунчалик яхши чиқаётган бўлса, нимага ҳалигача ўлим хавфи кўпайиб бормоқда?», — деди депутат. Автомобиль йўллари бўйича мутахассис Орифжон Назаров машиналар сифатини танқид қилишдан кўра, ҳайдовчилар маданиятини ошириш кераклигини таъкидлади.

Сергели — Қўйлиқ ерусти метроси қурилиши атрофидаги 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади
3 июн 2021, 12:27

Сергели — Қўйлиқ ерусти метроси қурилиши атрофидаги 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади

Ерусти метросининг Миробод туманидан ўтадиган қисмидаги 66 та, Сергели туманидан ўтадиган қисмидаги 168 та, Янгиҳаёт туманидан ўтадиган қисмидаги 551 та — жами 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади. Кўчириш имкони бўлмаса уларни кесишга рухсат берилган. Кесиладиган ҳар бир дарахт учун компенсация сифатида 10 туп кўчатларни экиш ва икки йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда
3 июн 2021, 11:55 1

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда

Хитойнинг Liaoning Lide компанияси Фарғона вилояти ҳудудида таҳминий қиймати $700 млн га етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштирмоқда.

АҚШ Ўзбекистонга иккита сейсмик станция учун ускуналар юборди
3 июн 2021, 11:19

АҚШ Ўзбекистонга иккита сейсмик станция учун ускуналар юборди

АҚШ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказига Жиззах вилоятида иккита вақтинчалик сейсмик станциялар қуриш учун 14 минг долларлик ускуналарни топширди.

Кеча Ўзбекистонда яна 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди
3 июн 2021, 10:53

Кеча Ўзбекистонда яна 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

Кеча Ўзбекистонда яна 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 320 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Тошкентдаги қурилишлар қум ва чангли бўроннинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда — Ўзгидромет
3 июн 2021, 10:27

Тошкентдаги қурилишлар қум ва чангли бўроннинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда — Ўзгидромет

Пойтахтда май ойидан буён кузатилаётган қум ва чангли бўронлар шаҳарда жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар сабабли келиб чиқмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

«Агнешка Пикулицкага аккредитация берилмаганлиги — сиёсий хато» — сиёсатшунос
3 июн 2021, 10:08

«Агнешка Пикулицкага аккредитация берилмаганлиги — сиёсий хато» — сиёсатшунос

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмаганлигини сиёсий хато деб атади. «Бирон бир хорижий журналистлар қонунчиликни жиддий бузадиган бўлса, уни тезда ҳайдаш эмас, қонунчиликка бўйсундиришнинг оҳиста йўллари ишга солиниши керак», — дейди у.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 июн 2021, 21:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил парламентининг мамлакат президентини сайлагани, Эрон денгиз кучларининг энг йирик кемаси чўкиб кетгани, Янги Каледония мустақиллиги бўйича референдумнинг ўтказилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 июн 2021, 20:30

2 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда очилган янги боғ, президентнинг Сурхондарёда ўтказган йиғилиши, IT Park 27 та компаниянинг резидент мақомини бекор қилиши, кучли шамолнинг оқибатлари — «Газета.uz»нинг 2 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Раматов, сув омбори лойиҳасига бошингиз билан жавоб берасиз» — президент
2 июн 2021, 18:11

«Раматов, сув омбори лойиҳасига бошингиз билан жавоб берасиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев «Тўпаланг» сув омбори Сурхондарё аҳолисининг сув билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни лойиҳага масъул қилиб тайинлади. Шунингдек, президент коронавирусга қарши курашга 80 трлн сўм кетганлигини, лекин у пулга ачинмаслигини айтди.

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади
2 июн 2021, 18:05

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон бош вазири Абудулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади.

Кучли шамол Жиззах ва Учқудуқдаги уйларга зарар етказди
2 июн 2021, 18:01 1

Кучли шамол Жиззах ва Учқудуқдаги уйларга зарар етказди

Жиззахда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб юборди. Томларнинг ерга тушиши оқибатида иккита машинага зарар етди. Навоийнинг Учқудуд туманидаги бир нечта маҳаллаларда ҳам кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда
2 июн 2021, 16:10

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда

Долларнинг расмий курси 9 сўмга арзонлади ва жами 10 550 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқлик янада кучаяди
2 июн 2021, 16:06

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқлик янада кучаяди

3−7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +43 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон бўлиши мумкин

Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланди
2 июн 2021, 15:25

Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланди

Пойтахт Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинди. Энди унинг ҳудудида велосипед, самокат ва скутерда ҳаракатланиш тақиқланади.

Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилса Эрон, Покистон портларига йўл очилади — президент
2 июн 2021, 15:24

Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилса Эрон, Покистон портларига йўл очилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев журналистлар билан учрашувда Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилишининг илк босқичлари учун Жаҳон банки томонидан 35 млн доллар маблағ ажратилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг