24−31 май кунлари БААда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

31 май куни ўтказилган финал баҳсларида 10 вазн тоифасидан 7 тасида ўзбекистонлик боксчилар қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришди. Уларнинг 6 нафари эса терма жамоа ҳисобига олтин медалларни тақдим қилди.

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мазкур мусобақада эришган натижалари қуйидагича бўлди:

Олтин:

  • -49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
  • -69 кг: Бобоусмон Батуров
  • -75 кг: Саиджамшид Жафаров
  • -81 кг: Дилшодбек Рўзметов
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш:

  • -56 кг: Мизазиз Мирзаҳалилов

Бронза:

  • -60 кг: Абдумалик Халаков
  • -64 кг: Элнур Абдураимов
  • -91 кг: Санжар Турсунов

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Шу тариқа, боксчилар ўз йўналишларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси ушбу чемпионатни 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медаль билан якунлашди.