Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 069 518 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 354 785 доза, 2-босқичда эмланганлар 714 239 нафарни, 3-босқич эмланганлар 494 нафарни ташкил қилди.

31 майда Ўзбекистон бўйлаб 119 120 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 32 934 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 85 899, 3-босқич эмланганлар 287 нафарни ташкил қилди.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 160 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 31 май ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 495 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 230 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 96 223 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.