Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши қутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим кунларда, асосан кечга яқин ва Тошкент вилоятида 1 июнда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари +22…+25 даражани, кундуз кунлари +37…+39 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида +38…+43 даражани ташкил этади.

Қайд этилишича, ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.

31 май ва 1−2 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши мумкинлиги маълум қилинди.