Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Анорчилик ва ипакчилик Сурхондарё вилояти иқтисодиётининг «драйвери»га айланиб бормоқда. Сафар дастурида ушбу тармоқлар ривожига алоҳида аҳамият қаратилган.