Жаҳон янгиликлари дайжести
21 май 2021, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aвстралиянинг 45 шаҳрида иқлим ўзгаришларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтгани, Илон Маскнинг халқаро ой базасини яратишни таклиф қилгани, Таиландда фавқулодда ҳолатнинг 31 июлгача узайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

21 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 май 2021, 20:30

21 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Исроил ва ҲAМAСнинг келишуви, Тошкентдаги икки банкнинг хусусийлаширилиши, авариялар борасидаги статистикалар, Янги Ўзбекистон университети очилиши — «Газета.uz»нинг 21 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ўзбекистон учун ЕОИИ билан ўзаро алоқаларнинг аниқ натижалари муҳим» — президент
21 май 2021, 19:37 2

«Ўзбекистон учун ЕОИИ билан ўзаро алоқаларнинг аниқ натижалари муҳим» — президент

«Ўзбекистон учун кузатувчи сифатида ЕОИИ билан ўзаро алоқаларнинг аниқ, сезиларли натижаларига эришишни таъминлаш муҳим», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ОЕИК мажлисида. У «ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи» вазифаларни санаб ўтди ва иттифоқ давлатлари ўртасида мунтазам авиа ва темир йўл йўловчи қатновларини қайта тиклашни таклиф қилди.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади
21 май 2021, 18:18

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати меъёрдан ошиб, кун давомида 29−34 даражагача кўтарилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Янги Ўзбекистон университети очилади — Беҳзод Мусаев
21 май 2021, 17:46

Янги Ўзбекистон университети очилади — Беҳзод Мусаев

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу йил Ўзбекистонда «Янги Ўзбекистон» университети очилишин эълон қилди.

Қибрайда қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пуллари тўланди
21 май 2021, 17:04 1

Қибрайда қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пуллари тўланди

Қибрай тумани ҳокимияти қулупнай даласи бузилган деҳқонларга 154 млн сўм миқдорида товон пули тўлаб берди. Ҳар бир гектардаги ҳосил учун улар 20 млн сўмдан олишди.

«Хатоларимизни ўзимизга айтинг» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар фестивали ҳақида
21 май 2021, 16:39

«Хатоларимизни ўзимизга айтинг» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар фестивали ҳақида

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ вакилларидан «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида тадбир бўйича кузатиладиган хато ва камчиликларни «сайтларда айлантирмасдан, ҳокимликнинг ўзига айтишни» сўради. «Тўйимизни бузманглар. Байрам байрамдек бўлсин. Биз кейин яна байрам ўтказишимизга иштиёқимиз бўлсин. Танқид деб кейин қўлимизни ерга туширишни хоҳламаймиз», — дея таъкидлади у.

Долларнинг расмий курси саккиз кунлик кўтарилишдан сўнг бироз пасайди
21 май 2021, 16:15

Долларнинг расмий курси саккиз кунлик кўтарилишдан сўнг бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 19,47 сўмга пасайди ва жами 10 578,28 сўм этиб белгиланган. Шунингдек, рубль ва евро курси эса бироз кўтарилган.

Авариялар натижасида 4 ойда 557 киши ҳалок бўлди
21 май 2021, 15:19 1

Авариялар натижасида 4 ойда 557 киши ҳалок бўлди

2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакатда 2242 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 1684 киши жароҳатланган, 557 киши эса вафот этган. Таҳлилларга кўра, апрель ойининг ўзида пиёдалар иштирокидаги авария — 318 тани, болалар билан боғлиқ ҳодиса эса — 148 тани ташкил этган.

Фото, видео: Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари
21 май 2021, 13:44

Фото, видео: Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари

Тошкентда кучли шамол натижасида Малибу русумли автомашинанинг устига дарахт қулади. Маълум қилинишича, машинани бошқарган қиз жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда об-ҳавонинг бошқа таъсирлари, жумладан, ер усти метроси станциясининг томига қисман зарар этказилгани ҳақидаги кадрлар жойлаштирилди.

Навоийлик тадбиркорларга бепул дастгоҳ ва махсус техникалар топширилди
21 май 2021, 13:32

Навоийлик тадбиркорларга бепул дастгоҳ ва махсус техникалар топширилди

Навоий вилоятида тадбиркорларга БМТТДнинг техник кўмаги асосида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки мавждудларини кенгайтиришлари учун 37 дона ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва махсус техникалар топширилди.

«Пойтахт Банк» ва «Ўзагроэкспортбанк» хусусийлаштирилади
21 май 2021, 12:51

«Пойтахт Банк» ва «Ўзагроэкспортбанк» хусусийлаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пойтахт Банк» ва «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталидаги давлат акция пакетлари сотилаётганини эълон қилди. Халқаро Deloitte ва Grant Thornton консалтинг компаниялари хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танланди.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида чегаравий ҳамкорлик идоралари очилди
21 май 2021, 12:47

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида чегаравий ҳамкорлик идоралари очилди

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш учун иккита чегаравий ҳамкорлик идораси очилди.

Самарқандда ўз опасини пичоқлаб ўлдирган аёл 10 йилга қамалди
21 май 2021, 12:17

Самарқандда ўз опасини пичоқлаб ўлдирган аёл 10 йилга қамалди

Каттақўрғонда ўзаро жанжал оқибатида сингил ўз опасини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Фуқарога «қасддан одам ўлдириш» ва «енгилроқ жазо тайинлаш» моддалари билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Баъзи вакциналар мамлакатларга «пандемиядан тезроқ чиқиб кетишга» ёрдам беради — Bloomberg
21 май 2021, 11:44

Баъзи вакциналар мамлакатларга «пандемиядан тезроқ чиқиб кетишга» ёрдам беради — Bloomberg

Аҳолининг катта қисми эмланган барча мамлакатларда ҳам COVID-19 вирусининг тарқалиши камаяётгани йўқ. Бунинг сабабларидан бири — турли хил вакциналардан фойдаланишдир, деб ёзади Bloomberg. Нашрнинг таъкидлашича, РНК вакциналари (Moderna, Pfizer) вирус юқтиришни камайтиришга анъанавий вакциналар (AstraZeneca, Sinopharm ва бошқалар) га қараганда яхшироқ ёрдам беради. Бироқ, барча вакциналар оғир аломатларнинг ривожланиши ёки ўлим хавфини камайтиради.

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
21 май 2021, 09:58

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху хавфсизлик масалалари бўйича ҳукумат йиғилишини чақирди, унинг иштирокчилари жанговар ҳаракатларни тўхтатишга қарор қилишди. Тўқнашувлар 10 кундан ортиқ давом этган. Cулҳ жума куни кечқурун кучга кирган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 май 2021, 22:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада олигархияни йўқ қилиш бўйича қонуннинг қабул қилиниши, Исроил-Фаластин можароси пайтида Ғазода 65 боланинг ҳалок бўлгани, Япониянинг мудофаа харажатларини чеклашдан воз кечаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 май 2021, 20:30

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Aёлларни реабилитация қилиш республика марказлари ташкил этилиши, қулупнай даласининг бузилиши, ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилиши, «Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилгани — «Газета.uz»нинг 20 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Янги парк қурилиши сабабли қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пули тўланади
20 май 2021, 20:20 1

Янги парк қурилиши сабабли қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пули тўланади

Қибрайда «Янги Ўзбекистон» боғи, «Истиқлол» мажмуаси ва бошқа объектлар қуриладиган майдондаги 8 га қулупнай даласи бульдозерда бузиб ташланди. Ер эгаси ва ижарачиларига товон пулини тўлашга ваъда берилди.

18 турдаги маълумотномалардан воз кечиш йилига 15 млн долларни тежаш имконини беради — адлия вазири
20 май 2021, 18:43

18 турдаги маълумотномалардан воз кечиш йилига 15 млн долларни тежаш имконини беради — адлия вазири

Рақамли ечимларни жорий этиш ҳисобига Адлия вазирлиги ўтган йили 100 тонна қоғозни иқтисод қилди. Лицензиялар ва рухсатномаларнинг махсус бланкаларда расмийлаштирилишидан воз кечилиши ва электрон ҳужжатлар беришга тўлиқ ўтилиши натижасида 1,5 млн доллардан зиёд маблағ иқтисод қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг