Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
27 феврал 2024, 12:39

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этди, аёл эса жонлантириш бўлимида қолмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатлар орқали ЕИнинг санкцияланган товарларини олишда давом этмоқда — Bloomberg
27 феврал 2024, 12:09

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатлар орқали ЕИнинг санкцияланган товарларини олишда давом этмоқда — Bloomberg

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Европа Иттифоқидан Россияга 450 млн евролик юқори устуворликка эга товарлар етиб борган. Товарларнинг чорак қисми тўғридан-тўғри ЕИдан, қолгани эса Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, БАА каби давлатлар орқали Россияга етиб борган, деб ёзмоқда Bloomberg.

ЕИ Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясини санкциялар рўйхатига киритди
27 феврал 2024, 12:05

ЕИ Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясини санкциялар рўйхатига киритди

Ўзбекистонда электрон ва телекоммуникацион ускуналар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Mvizion компанияси Европа Иттифоқи санкцияларига киритилди. Ўтган йил охирида компанияга АҚШ ва Буюк Британия расмийлари томонидан ҳам чекловлар қўлланганди.

Фарғона вилоятида 1,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган 4 та майнинг ферма аниқланди
27 феврал 2024, 11:41

Фарғона вилоятида 1,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган 4 та майнинг ферма аниқланди

ДХХ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 4 та ноқонуний майнинг ферма жами 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилганини аниқлади. Фермаларнинг бири 3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлган. Ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.

1 мартдан нималар ўзгаради?
27 феврал 2024, 11:23

1 мартдан нималар ўзгаради?

Аҳолини ҳаво ифлосланишидан хабардор қилиш бошланади, чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш мумкин бўлади, ёшлар раҳбарларга бириктирилади, «Қизлар академияси» ишга тушади, ногиронлиги борларга Uzbekistan.travel порталидан фойдаланиш имкони яратилади — 1 мартдан нималар ўзгаради?

Payme Business: эртасигаёқ пуллар ҳисоб рақамига тушади
27 феврал 2024, 11:00

Payme Business: эртасигаёқ пуллар ҳисоб рақамига тушади

Payme Business хизмати фойдаланувчилари мижозлардан тўловларни қабул қилишлари, шунингдек, бир иш куни ичида банк ҳисоб рақамига маблағларини ўтказишлари мумкин.

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 954 млрд сўмни ташкил этмоқда
27 феврал 2024, 10:29

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 954 млрд сўмни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бунда жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 767 млрд сўмни ташкил этса, 186 млрд сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилди
27 феврал 2024, 10:14

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилди

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш бўйича берган аризасини ратификация қилди. Мамлакат Швециянинг ҳарбий блокка қўшилиши учун розилиги керак бўлган энг сўнгги давлат эди. Расмий жараёнлар якунлангач, Швеция НАТОнинг 32-аъзосига айланади.

Собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги ёнғиндан мебель цехининг 5 ишчиси қутқарилди
27 феврал 2024, 07:15

Собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги ёнғиндан мебель цехининг 5 ишчиси қутқарилди

Тошкент шаҳри собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги мебель цехида кучли ёнғин содир бўлди. У беш соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Беш киши қутқарилди, ҳалок бўлганлар йўқ.

Президент армияни замонавий қурол ва ҳарбий воситалар билан таъминлаш зарурлигини айтди
26 феврал 2024, 23:55

Президент армияни замонавий қурол ва ҳарбий воситалар билан таъминлаш зарурлигини айтди

Шавкат Мирзиёев мудофаа вазирига қўшинлар фаолиятини рақамлаштириш, Қуролли кучлар тузилмасини такомиллаштириш, миллий армияни замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон компанияларига қарши санкциялар киритди
26 феврал 2024, 23:35

АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон компанияларига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бир қанча компанияларига чекловларни четлаб ўтиб, Россияга маҳсулот етказиб бергани учун санкциялар киритди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
26 феврал 2024, 23:23

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.

«Док-1 Макс» иши: жабрланганлар ва айбдорлар кўпроқ бўлиши мумкин, алоҳида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
26 феврал 2024, 23:21

«Док-1 Макс» иши: жабрланганлар ва айбдорлар кўпроқ бўлиши мумкин, алоҳида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

«Док-1 Макс» иши судига раислик қилувчи Мусо Юсуповга кўра, доридан заҳарланганлар сони аслида кўпроқ экани юзасидан мурожаатлар бўлган, бу бўйича тергов ўтказилмоқда. Шунингдек, яна бир неча шахс, жумладан, Фармагентлик раҳбари собиқ ўринбосари Эгамовга нисбатан тергов органига хабарнома юборилган.

Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори бўлди
26 феврал 2024, 20:50

Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори бўлди

Президент қарори билан шу пайтгача энергетика вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Зеленский: урушнинг икки йилида 31 минг Украина аскари ҳалок бўлди
26 феврал 2024, 19:00

Зеленский: урушнинг икки йилида 31 минг Украина аскари ҳалок бўлди

Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши икки йилдан бери давом этаётган кенг кўламли урушда 31 минг украиналик аскар ҳалок бўлганини айтди. Бундан ташқари, мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларида яна ўн минглаб тинч аҳоли вафот этган.

«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?
26 феврал 2024, 17:44

«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?

Болаларнинг «Док-1 Макс»дан заҳарланиб вафот этгани бўйича суд 23 нафар айбланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг 7 нафарига озодликдан маҳрум этиш, 14 нафарига озодликни чеклаш, 1 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ва 1 нафарига жарима жазоси қўлланди. Батафсил.

Бекободда бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда
26 феврал 2024, 17:10

Бекободда бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси тадбиркорлар билан келишиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш эвазига 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Док-1 Макс»дан вафот этган ва соғлиғи ўта оғир ҳар бир бола учун 1 млрд сўмдан ундириб берилади
26 феврал 2024, 16:41

«Док-1 Макс»дан вафот этган ва соғлиғи ўта оғир ҳар бир бола учун 1 млрд сўмдан ундириб берилади

Суд «Док-1 Макс»дан вафот этган 68 нафар бола ва соғлиғи ўта оғир аҳволдаги 4 нафар боланинг ҳар бири учун 1 млрд сўмдан маънавий зарар ундирилиши ҳақида қарор қилди. Соғлиғи қониқарли 4 нафар бола учун 500 млн сўмдан, соғлиғи яхшиланган 8 нафар бола учун эса 200 млн сўмдан ундирилиши белгиланди.

«Док-1 Макс» иши: Сардор Кариев 18 йил, Quramax директори эса 20 йилга қамалди
26 феврал 2024, 15:35

«Док-1 Макс» иши: Сардор Кариев 18 йил, Quramax директори эса 20 йилга қамалди

«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд қарорига кўра, Фармацевтика агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари 16 йил, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Автобуслар билан боғлиқ носозлик ва ЙТҲлар кўпайгани сабаб 5 нафар масъул ходим ишдан олинди
26 феврал 2024, 15:14

Автобуслар билан боғлиқ носозлик ва ЙТҲлар кўпайгани сабаб 5 нафар масъул ходим ишдан олинди

«Тошшаҳартрансхизмат» автобуслар билан боғлиқ техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпаётгани ортидан 5 нафар масъул ходимни ишдан олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг