Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангарон шаҳрига ҳоким бўлди
26 феврал 2024, 12:38

Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангарон шаҳрига ҳоким бўлди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига Музаффар Ражаббоев ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими февраль бошида лавозимини тарк этганини эълон қилиб, аҳолига миннатдорлик билдирганди.

UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи ошди
26 феврал 2024, 11:59

UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи ошди

26 февралдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмгача қимматлашди. Охирги бир ой ичида ушбу маркадаги бензин тақчиллиги кузатилмоқда.

Ўзбекистонда беш йил ичида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар 4,4 баробарга ошди
26 феврал 2024, 11:42

Ўзбекистонда беш йил ичида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар 4,4 баробарга ошди

Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 3600 нафар вояга етмаганлар жиноят содир этди. Беш йил давомида бу кўрсаткич қарийб 4,4 баробарга ошди. Йил давомида товламачилик 70, безорилик 60, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 40, номусга тегиш ва одам ўлдиришга уриниш эса 20 фоизга кўпайди.

Ҳафта давомида вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғади
26 феврал 2024, 11:30

Ҳафта давомида вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғади

Қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистонда об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари 0…-5, кундузи +2…+7 даража бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Пойтахтда эса 28 февраль ва 1 мартда ёғингарчилик кузатилади.

Бир кунда 2 та автобусда ёнғин содир бўлди — «Тошшаҳартрансхизмат»
26 феврал 2024, 11:01

Бир кунда 2 та автобусда ёнғин содир бўлди — «Тошшаҳартрансхизмат»

Душанба куни тонгда 174-сонли Mercedes-Benz автобусининг тормоз тизимидаги носозлик сабаб ёнғин содир бўлди. Шунингдек, 33-сонли Mercedes-Benz автобусида қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиқди. Ҳодисалар оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дея маълум қилди «Тошшаҳартрансхизмат».

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга 9,2 млн евро тўлаши керак — ФИФА қарори
26 феврал 2024, 10:54 1

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга 9,2 млн евро тўлаши керак — ФИФА қарори

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клубини бразилиялик футболчиларга қарийб 9,2 миллион евро (тахминан 124 миллиард сўм) тўлаш мажбуриятини юклади. Томонлар ўртасидаги молиявий можаролар 2010 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Бухоронинг тарихий қисми яқинидаги туристик марказ лойиҳаси 470 млн долларга баҳоланмоқда
26 феврал 2024, 10:35

Бухоронинг тарихий қисми яқинидаги туристик марказ лойиҳаси 470 млн долларга баҳоланмоқда

Бухоронинг тарихий қисми билан чегарада этнографик сайёҳлик маркази қурилиши 470 млн долларга баҳоланмоқда. Ҳокимлик ЮНЕСКО хулосасини олгандан кейингина якуний қарор қабул қилиб, қурилиш ишларини бошлашини билдирганди, бироқ стадионни бузиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Жиззахда Nexia 3 ва Cobalt ўзаро тўқнашиши ортидан ҳайдовчилардан бири вафот этди
26 феврал 2024, 10:34

Жиззахда Nexia 3 ва Cobalt ўзаро тўқнашиши ортидан ҳайдовчилардан бири вафот этди

Жиззахдаги катта йўлда Nexia 3 билан Cobalt машиналари ўзаро тўқнашиб кетди. Cobalt ҳайдовчисининг йўл қоидасини бузгани сабаб ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди.

Қашқадарёда мактаб директори ўринбосари ва ўқувчи бир-бирини калтаклади
26 феврал 2024, 09:56

Қашқадарёда мактаб директори ўринбосари ва ўқувчи бир-бирини калтаклади

Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактабда директор ўринбосари ва 10-синф ўқувчиси бир-бирини калтаклади. Воқеага ўқувчиларнинг дарс пайтида қор ўйнагани ва бунинг ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Уларнинг иккиси ҳам шифохонага ётқизилди.

Амити университетида инглиз тилидан халқаро олимпиада ташкил қилинди
25 феврал 2024, 19:00

Амити университетида инглиз тилидан халқаро олимпиада ташкил қилинди

Тошкентдаги Амити университетида 25 февраль куни инглиз тили фанидан халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Ғолибларга UZCARD ва Thompson School томонидан совғалар топширилди.

«Док-1 Макс» иши бўйича якуний суд қарори 26 февралда эълон қилинади
25 феврал 2024, 15:30 1

«Док-1 Макс» иши бўйича якуний суд қарори 26 февралда эълон қилинади

69 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган «Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича якуний суд қарори 26 февралда эълон қилинади. Суд 2023 йилнинг августида бошланганди.

Доҳада «Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана» кўргазмаси очилди — фото
25 феврал 2024, 14:22

Доҳада «Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана» кўргазмаси очилди — фото

Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида «Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана» кўргазмаси очилди. Унда 49 та қўл меҳнати намунаси, жумладан ёғоч, икат шойиси ва бахмал матосидан тайёрланган буюмлар ўрин олган. Кўргазма очилишида президент ёрдамчиси Саида Мирзиеёва ҳам қатнашди.

Сурхондарёда Nexia-3 «КамАЗ» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши вафот этди
25 феврал 2024, 10:41

Сурхондарёда Nexia-3 «КамАЗ» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши вафот этди

Қизириқ туманида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган Nexia-3 автомобили «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 4 нафар йўловчи вафот этди.

Хоразмда 3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
25 феврал 2024, 10:31

Хоразмда 3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Урганч туманида фермер хўжалиги қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бунинг оқибатида давлатга етказилган зарар миқдори 3 млрд 374 млн сўмни ташкил этди.

Тошкентга тўрт вагонли 3 та метро поезди олиб келинди
25 феврал 2024, 10:20

Тошкентга тўрт вагонли 3 та метро поезди олиб келинди

Тошкент метросига тўрт вагонли 3 та метро поезди келтирилди. Улар 8−10 кун синовдан ўтказилгач, «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишларида ҳаракатга чиқарилади. Май охирига қадар яна шундай 8 та метро поезди олиб келиш режа қилинмоқда.

Қашқадарёда блогер 10 суткага қамалди
25 феврал 2024, 09:45

Қашқадарёда блогер 10 суткага қамалди

TikTok ва YouTube`да Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилган блогер 10 суткага қамалди. У майда безорилик ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш каби ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.

Деҳқонобод ва Хива туманларига янги ҳокимлар тайинланди
25 феврал 2024, 09:20

Деҳқонобод ва Хива туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Шерзод Шокиров Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманига, Сардор Палванов Хоразм вилоятининг Хива туманига ҳоким этиб тайинланди.

«Мактабни қамоқхонага айлантириш давом этмоқда». Фаоллар Навоийда ўқувчиларнинг сочи мажбуран калталангани ҳақида
24 феврал 2024, 22:37

«Мактабни қамоқхонага айлантириш давом этмоқда». Фаоллар Навоийда ўқувчиларнинг сочи мажбуран калталангани ҳақида

Навоий шаҳридаги мактабда ўқувчи йигитларнинг сочи оммавий калталангани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Айримлар қамоқдаги боланинггина сочи мажбурий олинишини айтса, баъзилар мактаб ислоҳотини уларга сув, ҳожатхона ва компьютерларни олиб боришдан бошлаган яхшироқ, деган фикрда. Муносабатлар.

ДХХ 3 та вилоятда коррупция ва фирибгарликда гумонланаётган мансабдорларни қўлга олди
24 феврал 2024, 16:11

ДХХ 3 та вилоятда коррупция ва фирибгарликда гумонланаётган мансабдорларни қўлга олди

ДХХ 3 та вилоятда, жумладан, Жиззахда ўтказган рейдда ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи пора билан қўлга тушди. Фарғонада эса электр тармоқлари корхонаси бўлими бошлиғи фирибгарликда айбланмоқда. Миллий гвардиянинг Самарқанддаги ходимларидан бири ҳам пора олишда гумонланяпти.

«Бахти Ташкентский»нинг акаси Шухрат Қудратуллаев қўлга олинди
24 феврал 2024, 14:46

«Бахти Ташкентский»нинг акаси Шухрат Қудратуллаев қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари товламачиликда гумон қилинаётган «Бахти Ташкентский»нинг укаси Шухрат Қудратуллаевни қўлга олди. У аввалроқ қидирувга берилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг