Ўзбекистонда қотилликларнинг қарийб 40 фоизи оилавий низолар сабаб содир этилган
29 феврал 2024, 11:35

Ўзбекистонда қотилликларнинг қарийб 40 фоизи оилавий низолар сабаб содир этилган

Ўзбекистонда 2023 йилда 363 та қотиллик содир этилган. Уларнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради
29 феврал 2024, 11:17

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Onix ТЖМ илк 10 та коттежни кадастр билан 15 йиллик ипотекага сотиб олишни таклиф қилади
29 феврал 2024, 11:00

Onix ТЖМ илк 10 та коттежни кадастр билан 15 йиллик ипотекага сотиб олишни таклиф қилади

Янги Onix турар жой мажмуасида дастлабки 10 та коттеж учун қулай шартлар амал қилмоқда. Шунингдек, 2 сотих майдонга эга коттежларни чегирма асосида сотиб олиш имконияти мавжуд.

Бухоро тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси вафот этди
29 феврал 2024, 10:49

Бухоро тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси вафот этди

Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.

Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Tracker ҳайдовчиси ҳалок бўлди
29 феврал 2024, 10:07

Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Tracker ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Пайшанба куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида юқори тезликда (197 км/соат) ҳаракатланган Tracker «гармошка» автобус билан тўқнашди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Автобусда йўловчилар бўлмагани айтилмоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилда ЙТҲлар сабаб 2282 нафар фуқаро вафот этди. Уларнинг 263 нафари болалар
29 феврал 2024, 09:55

Ўзбекистонда 2023 йилда ЙТҲлар сабаб 2282 нафар фуқаро вафот этди. Уларнинг 263 нафари болалар

2023 йилда республика йўлларида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 2282 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 263 нафари болалар экани маълум қилинди. Декабрь ойининг ўзида 202 нафар фуқаро ЙТҲ оқибатида вафот этган.

Ўзбекистон банк тизимини қандай ўзгаришлар кутмоқда?
29 феврал 2024, 09:00

Ўзбекистон банк тизимини қандай ўзгаришлар кутмоқда?

Senteo компаниясининг Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари бўйича директори Ксения Константинова Марказий Осиё банк секторида уч йиллик тадқиқот натижалари билан ўртоқлашди.

Қозоғистон Мажилиси мамлакатда Starlink`дан фойдаланишга рухсат берди
29 феврал 2024, 00:00

Қозоғистон Мажилиси мамлакатда Starlink`дан фойдаланишга рухсат берди

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мамлакатда Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни маъқуллади. Расмийлар Starlink тўпламларининг биринчи партиясини қабул қилиб олди, уларни қишлоқ мактабларида ўрнатиш режалаштирилган.

Жанубий Кореяда туғилиш даражаси рекорд даражага тушиб кетди
28 феврал 2024, 23:25

Жанубий Кореяда туғилиш даражаси рекорд даражага тушиб кетди

Шундоқ ҳам дунёда энг паст бўлган Жанубий Кореядаги туғилиш даражаси 2023 йилда яна ҳам пасайишда давом этди. Мамлакат расмийлари муаммони ҳал қилиш учун аллақачон 270 млрд долларга яқин маблағ сарфлаб улгурди, бироқ бу натижа бермаяпти.

BBC Ўзбек хизмати журналисти Ибрат Сафо Тошкентдаги ИИБга «суҳбатга» чақирилди
28 феврал 2024, 22:11

BBC Ўзбек хизмати журналисти Ибрат Сафо Тошкентдаги ИИБга «суҳбатга» чақирилди

BBC Ўзбек хизмати журналисти Ибрат Сафонинг хабар беришича, у Миллий боғдаги қуриб қолган кўл ва Magic City қурилиши ҳақидаги пости туфайли Ўзбекистон ички ишлар идораларига «суҳбатга» чақирилган. Журналистнинг ёзишича, бу унинг Лондондаги 20 йиллик фаолияти давомида биринчи марта содир бўлмоқда.

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
28 феврал 2024, 21:03

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Тимур Бутунбаев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Хабибулла Қувондиқов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Жамоатчилик экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди
28 феврал 2024, 19:15

Жамоатчилик экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди ва уларнинг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди. Дарахт кесиш, қум-шағални ноқонуний қазиб олиш каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар учун экология назоратчилари пул мукофотлари билан тақдирланади.

«Миллий тикланиш»: Тошкентдаги реновация дастурлари уй-жой эгалари ва жамоатчилик фикри асосида бажарилиши керак
28 феврал 2024, 17:46

«Миллий тикланиш»: Тошкентдаги реновация дастурлари уй-жой эгалари ва жамоатчилик фикри асосида бажарилиши керак

«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.

Тошкент шаҳри ва етти вилоятга ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди
28 феврал 2024, 17:40

Тошкент шаҳри ва етти вилоятга ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги ва «Замин» фондининг қўшма лойиҳаси асосида ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди. Улар Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига ўрнатилади.

Бухорода сайёҳлик маркази лойиҳаси учун ҳокимлик ва санъат мактаби бинолари бузилмоқда
28 феврал 2024, 17:40

Бухорода сайёҳлик маркази лойиҳаси учун ҳокимлик ва санъат мактаби бинолари бузилмоқда

Бухорода туристик марказ қуриш учун шаҳар ҳокимлиги ва санъат мактаби биноларини бузишга киришилди. Мактаб-интернат ўқувчилари шароити бўлмаган собиқ пахта заводи ётоқхонасига вақтинча кўчирилди. Мотамсаро она ҳайкалини Когонга кўчиришга қарор қилишди.

Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилди
28 феврал 2024, 16:56

Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилди

Президент имзолаган қонун билан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача оширилди. Шунингдек, кредитни ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилади.

Сешанба куни электр энергиясига максимал даражада чекловлар жорий этилди — Энергетика вазирлиги
28 феврал 2024, 15:43

Сешанба куни электр энергиясига максимал даражада чекловлар жорий этилди — Энергетика вазирлиги

27 февраль куни Ўзбекистонда электр энергиясини етказиб беришдаги чекловлар 700 МВтгача оширилди. Бундан аввали кунлари чекловлар 600 МВтдан ошмаганди. Метан ёқилғи қуйиш шохобчалари учун газ етказиб бериш камайган, бензин етказиб бериш эса кўпайган.

Франция шаҳарларидан бири тенгсизликка қарши курашиш учун мактаб формасини жорий этди
28 феврал 2024, 14:42

Франция шаҳарларидан бири тенгсизликка қарши курашиш учун мактаб формасини жорий этди

Франциянинг Безье шаҳрида мактаб формасини кийиш бўйича ҳукумат тажрибаси бошланди. Расмийлар бу тенгсизликни камайтиришга ёрдам берадими ёки йўқ, шуни текширмоқчи. 1968 йилдан бери француз мактабларида форма кийиш мажбурий эмас.

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 6 та медаль олди
28 феврал 2024, 14:23

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 6 та медаль олди

Ҳиндистонда ўтган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль: 4 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.

Тошкентда автобус бошқаришга номзод аёл ҳайдовчилар амалиёт ўтамоқда (видео)
28 феврал 2024, 13:31

Тошкентда автобус бошқаришга номзод аёл ҳайдовчилар амалиёт ўтамоқда (видео)

Аёлларга йўловчилари сони 14 кишидан ортиқ автобусларни бошқариш ҳуқуқи берилгач, Тошкент шаҳрида ҳайдовчиликка номзод аёллар учун амалиёт дарслари ўтилмоқда. Уларга йўналишларда устоз ҳайдовчилар ҳамроҳлик қилади. «Тошшаҳартрансхизмат» жараён қандай кетаётгани бўйича видеолавҳа эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг