Шавкат Мирзиёев халқни Рамазон ҳайити байрами билан табриклади
9 апрель 2024, 22:38

Шавкат Мирзиёев халқни Рамазон ҳайити байрами билан табриклади

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги ислоҳотлар ислом динининг моҳияти ва ғоялари билан уйғун эканини айтди. У виждон эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш йўлидаги ишлар давом этишини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади
9 апрель 2024, 22:09

Ўзбекистон ва Туркия президентлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали мулоқотда бир-бирини Рамазон ҳайити байрами билан қутлади. Давлат раҳбарлари «қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ» тилаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Президент — Жиззах вилояти иқтисодиётини ривожлантириш имкониятлари ҳақида
9 апрель 2024, 21:47

Президент — Жиззах вилояти иқтисодиётини ривожлантириш имкониятлари ҳақида

Жиззах вилоятидаги маҳаллаларга экспортчи лидерлар бириктирилади, деди президент. Бундан ташқари, Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида янги йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш, Айдар-Арнасой кўли атрофида «туризм ҳалқаси» яратиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш режалаштирилган.

«Ziyouz.com» 20 ёшга тўлди
9 апрель 2024, 21:10

«Ziyouz.com» 20 ёшга тўлди

Ўзбек тилидаги энг йирик онлайн-кутубхона — «Ziyouz.com» ишга тушганига 20 йил тўлди. Порталда минглаб насрий, ўн минглаб шеърий асар, мингларча илмий-маърифий мақола тўпланган. «„Ziyouz.com“ халқимизнинг зиёли бўлмоғига […] ҳисса қўшаётганидан бахтлиман», дейди лойиҳа асосчиси Давронбек Тожиалиев.

«Шарлар чархпалакдан эмас, 5 метр баландликдаги темирлардан ёғдирилади». Экология бошқармаси — «Ашхобод» сайилгоҳида 20 мингта пуфак туширилиши ҳақида
9 апрель 2024, 20:05

«Шарлар чархпалакдан эмас, 5 метр баландликдаги темирлардан ёғдирилади». Экология бошқармаси — «Ашхобод» сайилгоҳида 20 мингта пуфак туширилиши ҳақида

Тошкент шаҳри Экология бошқармаси 10 апрель куни «Ашхобод» сайилгоҳидаги чархпалакдан 20 мингта шар ёғдирилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, шарлар 5 метр баландликдаги балкалардан туширилишини билдирди. Ташкилотчилар экологияга зарар етказмаслик тўғрисида огоҳлантирилди, деб ёзди бошқарма.

Тошкент шаҳри ҳокимлигига матбуот котиб тайинланди
9 апрель 2024, 19:24

Тошкент шаҳри ҳокимлигига матбуот котиб тайинланди

Бунгача пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматида ишлаб келган Гулноза Касимова Тошкент шаҳри ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Шавкат Умурзоқов ҳоким этиб тасдиқланганидан сўнг Тошкентдаги барча туманларни айланиб чиқди (фото, видео)
9 апрель 2024, 18:01

Шавкат Умурзоқов ҳоким этиб тасдиқланганидан сўнг Тошкентдаги барча туманларни айланиб чиқди (фото, видео)

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри ҳокимлигига тасдиқланган Шавкат Умурзоқов тайинловдан сўнг пойтахтдаги барча туманни айланиб чиқди. У ишчи гуруҳ билан маҳаллаларга бориб, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилди. «Газета.uz» ҳокимнинг 4 кунлик ўрганишлари акс этган видео ва суратларни жамлади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (10−14 апрель)
9 апрель 2024, 17:49

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (10−14 апрель)

Боғлар ва савдо марказларидаги шоу-дастурлар ҳамда концертлар, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, «Ҳумо Баҳор Фест», кўргазмалар, арт-бозор, спектакллар, болалар учун тадбирлар ва кетма-кет дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Қорақалпоғистонда фуқарони 11 минг долларга ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди
9 апрель 2024, 17:47

Қорақалпоғистонда фуқарони 11 минг долларга ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Нукусда фуқаронинг ишончига кириб, 11 минг долларга ДХХ органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани айтилмоқда. Аниқланишича, у аввал ҳам 4 кишини фирибгарлик билан ДХХга ишга жойлаш эвазига 65 минг доллар олган. Беш марта судланган фуқарога яна фирибгарлик бўйича жиноят иши очилди.

Рўзадорлар учун сув ва хурмо, болаларга велосипед ҳамда ифтор дастурхони. «Сен дунёга кераксан» жамоасининг Рамазондаги фаолияти ҳақида
9 апрель 2024, 17:40

Рўзадорлар учун сув ва хурмо, болаларга велосипед ҳамда ифтор дастурхони. «Сен дунёга кераксан» жамоасининг Рамазондаги фаолияти ҳақида

«Сен дунёга кераксан» кўнгиллилар жамоаси Рамазон ойида Тошкент шаҳрида «Йўлда ифторлик» лойиҳасини ўтказиб, 21 мингдан зиёд рўзадорга сув ва хурмо тарқатди. Шунингдек, Тошкент вилоятида кам таъминланган оилалар учун 100 кишилик ифтор дастурхони ёзилди, 20 нафар болага велосипед тақдим этилди. Фото.

Саудия Арабистони Neom лойиҳасидан кутилмаларини пасайтирди — Bloomberg
9 апрель 2024, 17:31

Саудия Арабистони Neom лойиҳасидан кутилмаларини пасайтирди — Bloomberg

Саудия Арабистони расмийлари йирик Neom лойиҳаси доирасида барпо этилаётган The Line шаҳарчаcида аввал режалаштирилганидек 1,5 млн киши эмас, балки 300 мингдан кам одам истиқомат қилишини кутмоқда. Молиявий муаммолар туфайли The Line шаҳри харажатлари қисқартирилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.

UzAuto Motors`нинг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги улуши 81 фоизни, ADM Jizzakh`ники 5,5 фоизини ташкил этмоқда
9 апрель 2024, 17:13

UzAuto Motors`нинг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги улуши 81 фоизни, ADM Jizzakh`ники 5,5 фоизини ташкил этмоқда

2023 йилда UzAuto Motors 4,85 млрд долларлик 369,99 минг дона автомобиль ишлаб чиқариб, Ўзбекистон автомобиль бозорининг 81 фоизини эгаллади. ADM Jizzakh улуши 5,5 фоизни ташкил этган, бозорнинг қолган улуши импорт, жумладан, 291 млн долларлик 8948 та BYD автомобили ҳиссасига тўғри келди.

ADM Jizzakh 2027 йилгача Ўзбекистоннинг топ-5 солиқ тўловчиси қаторига киришни режа қилмоқда
9 апрель 2024, 16:30

ADM Jizzakh 2027 йилгача Ўзбекистоннинг топ-5 солиқ тўловчиси қаторига киришни режа қилмоқда

ADM Jizzakh заводи 2027 йил ўрталаридан гибрид автомобиль ва электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Инвестициялар ҳажми 550 млн долларга, бюджет тўловлари эса 700 млн долларга оширилиши кутилмоқда, бу компанияга мамлакатнинг энг йирик 5 солиқ тўловчиси қаторига кириш имконини беради.

Тошкентда автобус қисилиб қолган йўловчини судраб кетди
9 апрель 2024, 16:00

Тошкентда автобус қисилиб қолган йўловчини судраб кетди

Яшнобод туманида 2-сонли автобус ҳайдовчиси орқа эшикдан тушаётган ёши катта йўловчини пайқамай қолди. Оқибатда автобус эркакни 3−5 сония судраб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчи ишдан олинганини билдирди.

Жиззах вилоятининг 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилади
9 апрель 2024, 15:48

Жиззах вилоятининг 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилади

Жиззах вилоятидаги 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилиб, уларга элтувчи йўллар таъмирланади. Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллари тизимида сайёҳлар учун шароит ҳозирланиб, бу мақсадларни амалга ошириш учун ҳукумат комиссияси тузилади.

Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда
9 апрель 2024, 15:37

Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда

Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Прораб томонидан «хўп бўлади» йўқ: Нимага бизнес учун қурилишда пудратчиларнинг аниқ тузилмаси бўлиши керак?
9 апрель 2024, 15:00

Прораб томонидан «хўп бўлади» йўқ: Нимага бизнес учун қурилишда пудратчиларнинг аниқ тузилмаси бўлиши керак?

Drexel Construction компаниясининг қурилиш майдонларининг раҳбари Камолиддин Ҳазратқулов пудратчи компаниянинг қурилишда тўғри шерик танлаши лойиҳанинг якуний муваффақиятига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирди.

Ҳайит кунлари Сўқоқ ва Қизилтоғга олиб борувчи йўлнинг бир қисмида ҳаракат чекланади
9 апрель 2024, 14:41

Ҳайит кунлари Сўқоқ ва Қизилтоғга олиб борувчи йўлнинг бир қисмида ҳаракат чекланади

Паркент туманига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши сабаб 10−11−12−13 апрель кунлари Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида автомобилларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Сўқоққа борганлар Тошкентга бошқа йўл билан қайтади.

Мудофаа вазирлиги илк бор мудофаа саноати кўргазмасини ўтказади
9 апрель 2024, 14:03

Мудофаа вазирлиги илк бор мудофаа саноати кўргазмасини ўтказади

Мудофаа вазирлиги биринчи марта Ўзбекистон мудофаа саноатининг «Технофест-2024» кўргазмасини ўтказади, унда икки мақсадга мўлжалланган (ҳарбий ва фуқаролик) маҳсулотлар намойиш этилади. Тадбир 2, 3 ва 4 май кунлари Тошкентдаги Ғалаба боғида бўлиб ўтади.

Рамазон ҳайити намози вақтида Тошкентдаги айрим кўчалар қисман ёпилади
9 апрель 2024, 13:09

Рамазон ҳайити намози вақтида Тошкентдаги айрим кўчалар қисман ёпилади

Тошкент шаҳрида 10 апрель куни Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан айрим масжидларга ёндош бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг