Payme Business сизга тўловларни қабул қилиш ва уларни бир зумда банк ҳисобингизга ўтказиш, шунингдек, сотувларни таҳлил қилишда ёрдам беради. Хизматдан Ўзбекистоннинг 73 мингдан ортиқ компаниялари фойдаланади.

Payme Business`нинг катта устунлиги шундаки, маблағ ҳисобингизга жуда тез келиб тушади. Агар баъзи ҳолларда бу жараён уч кунгача вақтни олган бўлса, Payme Business билан улар ҳисобингизга кейинги иш кунидаёқ тушади.

Payme Business пул ўтказиш жараёнини тезлаштиришдан ташқари, бир қатор бошқа имтиёзларни ҳам тақдим этади:

  1. Савдони ошириш. Мижозлар QR-код ва Payme Go хизматидан фойдаланган ҳолда осон ва тез харид қилишлари мумкин бўлади.
  2. Мижозларнинг содиқлигини ошириш. Payme Business ҳар бир транзакция хавфсизлигини таъминлаб, мижозлар билан алоқани мустаҳкамлайди.
  3. HUMO ва UZCARD тизимлари билан ишлаш. Илова Ўзбекистондаги иккала тўлов тизимини ҳам қўллаб-қувватлайди.
  4. Автоматик фискаллаштириш. Тизим автоматик равишда фискал чекларни яратиб, уларни солиқ органларига юборади.

Бу қандай ишлайди:

  1. Мижозлар буюртмаларни онлайн ёки бизнес шерикнинг савдо нуқтасида тўлашлари мумкин, кассирлар эса SMS, Telegram иловаси ва онлайн касса ёрдамида хабарларни олишади.
  2. Бухгалтерия ҳисоби қулай бўлиши учун барча тўловлар Payme Business шахсий ҳисобингизда кўрсатилади.

Бугуноқ компания сайтида ариза қолдириб, бизнес жараёнларини оптималлаштириш учун платформанинг барча афзалликларидан фойдаланишни бошлашингиз мумкин.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.