Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали расмийлаштириш тартиби жорий этилади
14 апрель 2023, 09:38 1

Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали расмийлаштириш тартиби жорий этилади

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Афғонистонга қўшни давлатлар унинг ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирди
14 апрель 2023, 09:05

Афғонистонга қўшни давлатлар унинг ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирди

Афғонистонга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон — ТИВ раҳбарлари учрашувида томонлар ушбу давлатдаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда Афғонистон ТИВ раҳбари ҳам нутқ сўзлади.

Хоразмда кучли шамол кузатилди
14 апрель 2023, 08:12

Хоразмда кучли шамол кузатилди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва туманларида эрта тонгда чанг аралаш кучли шамол кузатилди. Айрим туманларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.

13 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 апрель 2023, 22:00

13 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги ҳафта бошидан яна ёмғир, картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмаслиги, АҚШ санкциялари остида қолган Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялар, Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этгани, чигирткаларга қарши трансчегаравий кураш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида

Тошкент вилоятида эркак 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
13 апрель 2023, 18:45

Тошкент вилоятида эркак 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Эркак 2019 йилнинг ёзида 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Воқеадан сўнг қиз бу ҳақда ота-онасига айтишга журъат эта олмаган. Кейинроқ улар бундан хабардор бўлгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига қайта-қайта ариза билан мурожаат қилган. Жиноят иши 2023 йилнинг 4 апрелига келибгина очилган.

Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик изолятордан қочиб кетди
13 апрель 2023, 17:59

Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик изолятордан қочиб кетди

Индонезияда терроризмда айбланиб қўлга олинган уч нафар ўзбекистонлик тергов изоляторидан қочиб кетди. Қочиш чоғида улардан бири дарёда чўкиб кетди, бир қўриқчи ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўша куниёқ икки қочоқни қўлга олди.

Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмайди — Солиқ қўмитаси
13 апрель 2023, 17:45

Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмайди — Солиқ қўмитаси

Картадан картага (p2p) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар Солиқ қўмитаси томонидан рад этилди.

АҚШ санкциялари остида қолган Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялар
13 апрель 2023, 17:16

АҚШ санкциялари остида қолган Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялар

АҚШ Алишер Усмоновнинг USM холдинги ва унга алоқадор компанияларга қарши санкциялар киритди. Улар орасида «Оҳангаронцемент», Ucell улушига эга бўлган Digital Invest ва Ўзбекистондаги маркалаш тизимининг оператори ва бошқалар бор. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ҳам санкциялар остида қолган.

Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этди
13 апрель 2023, 17:15

Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этди

Янгийўл шаҳридаги спорт клубида Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси соғлиғи ёмонлашиб қолгани оқибатида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлашни эрта қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланди
13 апрель 2023, 16:45

Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлашни эрта қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланди

Ўзбекистон ўзининг биологик хилма-хиллик бўйича миллий сиёсатини БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида Куньминг-Монреал глобал биохилма-хиллик лойиҳасига кўра мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон ва Тожикистон чигирткаларга қарши трансчегаравий кураш тадбирини ўтказди
13 апрель 2023, 16:21

Ўзбекистон ва Тожикистон чигирткаларга қарши трансчегаравий кураш тадбирини ўтказди

Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Тожикистоннинг «Чигирткаларга қарши кураш экспедицияси» муассасаси FAO кўмагида 70 минг гектар майдонда трансчегаравий тадқиқот ишларини амалга оширди.

Алишер Файзиллоев Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди
13 апрель 2023, 15:32

Алишер Файзиллоев Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди

Бухоро вилояти Шофиркон туманига Алишер Файзиллоев ҳоким этиб тайинланди. У Давлат солиқ қўмитаси молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Собиқ ҳоким бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.

Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
13 апрель 2023, 14:32

Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши сабабли 16−17 апрель кунлари республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 0 даражагача тушади. Кундузи бутун республика бўйлаб ёмғир ва дўл ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +15 даражадан ошмайди.

«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайдиган бўлди
13 апрель 2023, 14:18

«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайдиган бўлди

«Маданият ва маърифат» телеканали номини «Карвон»га ўзгартириш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учраганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслиги, мавжуд лойиҳалар сақлаб қолиниши, моддий-техник база масаласига ечим топилишини маълум қилди.

Малайзия компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқармоқчи
13 апрель 2023, 13:56

Малайзия компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқармоқчи

Малайзиянинг 3 та компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаси ҳамда етказиб беришда фойдаланиш учун дронлар ишлаб чиқариш масалаларини кўриб чиқмоқда.

ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишда гумонланган шахсни қўлга олди
13 апрель 2023, 13:26

ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишда гумонланган шахсни қўлга олди

ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 5000 долларни олишда гумон қилинган шахсни ушлади. Бошқа ҳолатда ҳам бир нечта фуқаро айни шу суммани олганликда айбланиб қўлга олинди.

Тошкентда иккинчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади
13 апрель 2023, 12:54

Тошкентда иккинчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади

27 апрель куни Тошкентда гибрид форматдаги иккинчи инклюзив бизнес-форум ўтказилади. Унда бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳитининг одамлар, компания ва жамият муваффақиятига таъсири ҳамда бошқа мавзулар муҳокама қилинади.

Тошкентда Spark уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
13 апрель 2023, 12:12

Тошкентда Spark уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди

Бектемир туманида йўл четида тўхтаб турган машина билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотган Spark пиёдани уриб кетди. 40 ёшли пиёда тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.

Малайзия компанияси Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариши мумкин
13 апрель 2023, 12:02

Малайзия компанияси Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариши мумкин

Малайзиянинг Gemilang Coachwork Sdn. Bhd компанияси «Самавто» МЧЖ билан корхона эҳтиёжлари учун алюминий кузовлар етказиб бериш ва Ўзбекистонда биргаликда электробуслар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирди.

Дала четларини ўзлаштириш ва уларда маҳсулотлар етиштириш тизими ривожлантирилади
13 апрель 2023, 11:25

Дала четларини ўзлаштириш ва уларда маҳсулотлар етиштириш тизими ривожлантирилади

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларнинг ишончли харидини ташкил қилиш вазифаси юклатилди. Фермерларга зовур сувларида ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг