Ўзбекистонда кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади
12 апрель 2023, 12:28

Ўзбекистонда кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади

Ўзбекистондаги вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади. У ерларда киберспорт, спорт ўйингоҳлари, караоке, театр, мода подиумлари, бук-кафе ва бошқа кўнгилочар жойлар бўлади.

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди
12 апрель 2023, 11:55

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди

Пешку туманида қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси деярли ўзгаришсиз қолди
12 апрель 2023, 10:24

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси деярли ўзгаришсиз қолди

Тижорат банклари 12 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 355 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 475 сўм.

Наманганда МИБ ходимига пичоқ билан ташланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
12 апрель 2023, 10:03

Наманганда МИБ ходимига пичоқ билан ташланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Тўрақўрғон туманида эркак уйига 27 млн сўмлик банк кредити ва бошқа қарзларини ундириш учун келган МИБ ходимига пичоқ билан ташланди. Ходим ўзини ҳимоя қилиб, ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олди. Ҳолат бўйича фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан қум чиқди
12 апрель 2023, 09:57

Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан қум чиқди

Хўжайли туманидаги 41-мактабда ўқувчиларга берилган шоколад ичидан қум, кекс ичидан эса қизлар сочига тақадиган восита чиқди. Болаларга берилган «Стел» шоколади ташқи кўринишидан «Степ» шоколадига жуда ўхшаш ва у контрафакт маҳсулот бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ХТВ ҳолат ўрганилаётганини билдирди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги газ иншоотини тиклаш ишларини бошлади
12 апрель 2023, 09:37

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги газ иншоотини тиклаш ишларини бошлади

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.

Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 апрель 2023, 22:29

Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти прокуратураси Чироқчи туманида Тянь-Шан қўнғир айиғининг ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Аввалроқ жонивор ички ишлар бўлими бошлиғининг буйруғи билан «аҳоли хавфсизлиги учун» отилгани хабар қилинганди.

11 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 апрель 2023, 22:00

11 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Путин билан телефонда гаплашган Шавкат Мирзиёев, Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилган президент, ёшлар «яхши», «ўрта», «аҳволи оғир» тоифаларига ажратилиши, Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этгани, импорт товарларга истеъмол кредити берилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тадбиркор Хуршид Тўраев АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари сотиб олинишига алоқадор бўлиши мумкин
11 апрель 2023, 18:33

Тадбиркор Хуршид Тўраев АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари сотиб олинишига алоқадор бўлиши мумкин

Самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраев Тошкент шаҳри марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» биноларини сотиб олган компанияга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ерда савдо ва кўнгилочар мажмуа пайдо бўлиши тахмин қилинмоқда.

«Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари» жамғармаси тузилади
11 апрель 2023, 18:30

«Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари» жамғармаси тузилади

1 июндан «Ёшлар дафтари»даги талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади. Вилоятларда «Креатив парк» ташкил этилади. Шу мақсадда «Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари» жамғармаси тузилиб, унга 100 млн доллар йўналтирилади.

Президент Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди
11 апрель 2023, 18:15

Президент Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, Сирдарёда йўл қурилишига бизнесни жалб қилиш бошланади.

Январь ойида инфляция кутилмалари 18,7−18,9% гача кўтарилди. Бу 2020 йил июлидан бери бўлган максимал кўрсаткич
11 апрель 2023, 18:14

Январь ойида инфляция кутилмалари 18,7−18,9% гача кўтарилди. Бу 2020 йил июлидан бери бўлган максимал кўрсаткич

Марказий банк уй хўжаликлари ва корхоналарнинг инфляция кутилмалари маълумотларини эълон қилди. Аҳолининг инфляцион кутилмалари январда 18,9 фоизга, тадбиркорликда эса 18,7 фоизга ошди. Бу коронавирус пандемияси авжига чиққан 2020 йилнинг июлидан бери кузатилган максимал кўрсаткичдир.

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлар иши Тошкентда кўриб чиқилади
11 апрель 2023, 17:48

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлар иши Тошкентда кўриб чиқилади

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган икки нафар собиқ амалдорнинг иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ўтказилди. Аввалроқ Олий суд ишни қайта кўриш учун апелляция инстанциясига қайтарган эди.

Раққоса Малика Аҳмедованинг уйидан 600 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда
11 апрель 2023, 17:13

Раққоса Малика Аҳмедованинг уйидан 600 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова яшаш уйидан 600 минг долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлаб кетилганини айтмоқда. Унинг фикрича, ўғрилар топилган, аммо қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаган. 11 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пулатов раққоса билан учрашди.

Транспорт вазири — президентнинг қарори, трамвай ва кўчаларни кенгайтириш ҳақида
11 апрель 2023, 16:58

Транспорт вазири — президентнинг қарори, трамвай ва кўчаларни кенгайтириш ҳақида

Тошкентга келтирилган катта ҳажмли янги автобуслар тақдимотида транспорт вазири воз кечилган трамвай ва троллейбуслар ва пойтахт марказига тезда қайтаришнинг иложи йўқ трамвайлар тўғрисида гапирди. Шунингдек у кўчаларни кенгайтириш ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш хато эканини айтди.

Ўзбекистонда ёшлар «яхши», «ўрта» ва «аҳволи оғир» тоифаларига ажратилди
11 апрель 2023, 16:50

Ўзбекистонда ёшлар «яхши», «ўрта» ва «аҳволи оғир» тоифаларига ажратилди

Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб, «яхши» (4,4 млн), «ўрта» (4,6 млн) ва «аҳволи оғир» (396 минг) тоифаларига ажратилди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
11 апрель 2023, 15:53

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда товар айирбошлаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатлар раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув дастури бўйича ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини ҳам таъкидлади.

Президент аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунни имзолади
11 апрель 2023, 15:48

Президент аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунни имзолади

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Ўзбекистон президенти болалар ва аёлларни ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади, унда оиладаги зўравонлик ҳамда тазйиқлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси вафот этди
11 апрель 2023, 15:38

Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси вафот этди

Миробод туманидаги 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вафот этди. Унинг ўлимига ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фарғонада имтиҳон натижалари қайта кўриб чиқилиб, 145 нафар фуқаро талаба бўлди
11 апрель 2023, 15:15

Фарғонада имтиҳон натижалари қайта кўриб чиқилиб, 145 нафар фуқаро талаба бўлди

Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалига ўқишга киришда юқори балл тўплаган, аммо сохта натижалар туфайли ўқишга қабул қилинмаган 145 нафар абитуриент иши кўриб чиқилиб, улар талабаликка тавсия этилди. Олийгоҳ қабул комиссияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг