Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари АҚШга фуқароларни ноқонуний юборишга уринганликдан айбланган шахсларни қўлга олди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, З.Н. исмли шахс фуқаро А.И.ни 30 минг доллар эвазига Туркия орқали АҚШга ноқонуний равишда ишга юбормоқчи бўлиб, шундан 5000 долларни олган вақтида ушлангани айтилмоқда.

Яна бир ҳолатда эса фуқаро О.Р. ва бошқалар фуқаро А.С.ни 20 минг доллар эвазига танишлари ёрдамида АҚШга юборишга келишиб, шундан 5000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани хабар қилинди.