Солиқ қўмитаси Yandex Go`дан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, солиқлар тўлашни талаб қилди
6 октябр 2023, 17:01

Солиқ қўмитаси Yandex Go`дан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, солиқлар тўлашни талаб қилди

Солиқ қўмитаси Yandex Go хизматларини тақдим этувчи Ridetech International B.V компаниясидан 1 декабргача Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқларни тўлаш ва мижозларга фискал чек тақдим этишни талаб қилди. Талаблар бажарилмаса, платформа блокланади.

Тест: Сиз учун Тошкентдаги қайси турар-жой мажмуасида яшаш қулайроқ?
6 октябр 2023, 17:00

Тест: Сиз учун Тошкентдаги қайси турар-жой мажмуасида яшаш қулайроқ?

NRG вакиллари қайси турар-жой мажмуаси сизга мос келишини аниқлаш учун 6 та савол тайёрлашди. Охирида эса ўз турар-жойни ўзгартиришга қатъий қарор қилганлар учун совға бор.

️Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради
6 октябр 2023, 15:58

️Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ҳар олти ойда маҳаллий кенгашларда, марказий ва оилавий поликлиникалар бош шифокорлари эса маҳаллаларда ҳисобот бериб боради.

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди
6 октябр 2023, 15:49 1

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат мукофоти олган санъаткорлар ҳақидаги портал учун қарийб 500 млн сўм ажратиш ҳақида буйруқ имзолади. Унга дастлаб 10 нафар санъаткорнинг маълумоти киритилади. Май ойида маданият марказлари веб-сайтини яратиш учун 530 млн сўм ажратилган, лекин сайт ишламаяпти.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти эронлик ҳуқуқ фаоли Наргес Муҳаммадига топширилди
6 октябр 2023, 15:21

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти эронлик ҳуқуқ фаоли Наргес Муҳаммадига топширилди

2023 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти аёлларга нисбатан зулмга қарши курашган эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргес Муҳаммадига берилди. Муҳаммади «давлатга қарши ташвиқот» учун 2021 йилдан бери қамоқда.

Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этди
6 октябр 2023, 15:11

Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этди

Ўзбекистон фуқаролари энди Қатарда 30 кунгача визасиз юриши мумкин. Бунда улардан қайтиш чиптасига эга ва хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам қолмаган бўлиши талаб этилади. Июнда Ўзбекистон ҳам худди шундай режимни жорий қилганди.

Германияда Алишер Усмоновнинг кўчмас мулклари тинтув қилинди — ОАВ
6 октябр 2023, 12:52

Германияда Алишер Усмоновнинг кўчмас мулклари тинтув қилинди — ОАВ

Германияда Европа санкцияларига учраган россияликка тегишли бир нечта кўчмас мулк объектлари тинтув қилинди. Reuters`нинг ёзишича, гап Алишер Усмонов ҳақида кетмоқда. Усмоновнинг вакиллари эса тинтувлар тадбиркор назоратида бўлмаган объектларда ўтказилганини таъкидлади.

Тошкент туманида 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахти кесиб ташлангани аниқланди
6 октябр 2023, 12:35

Тошкент туманида 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахти кесиб ташлангани аниқланди

Тошкент туманидаги манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги ҳудудидаги 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахтлари кесиб ташлангани, дарахтларнинг 103 тупи эса масъулиятсизлик сабаб қуриб қолишига олиб келингани аниқланди.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди
6 октябр 2023, 12:22

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди

Тошкент вилоятида 3 туп ўсиб турган чинор кесиб кетилди. Оқибатда табиатга 148,7 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона шаҳрида эса 1 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланган. Ҳуқуқбузарларни ва зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат даромадига олинган мол-мулклар E-auksion shop орқали сотилади
6 октябр 2023, 11:40

Давлат даромадига олинган мол-мулклар E-auksion shop орқали сотилади

Ўзбекистонда давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида E-auksion shop электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби белгиланди.

Суриядаги ҳарбий коллежга дронлар ҳужуми уюштирилди. Камида 80 киши ҳалок бўлди
6 октябр 2023, 11:38

Суриядаги ҳарбий коллежга дронлар ҳужуми уюштирилди. Камида 80 киши ҳалок бўлди

Сурия ғарбида жойлашган ҳарбий коллежга дронлар ҳужум қилиши оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлди, 240 киши жароҳатланди. Ҳужум ҳарбийларнинг битирув маросими вақтида юз берган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳолат учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади
6 октябр 2023, 11:21

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтгач, шанба куни кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистондан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади. Якшанба куни ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Наманганда оҳак цехи 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
6 октябр 2023, 11:15

Наманганда оҳак цехи 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Наманган шаҳрида оҳак цехи 7 млрд 56 млн сўм сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳажмдаги газ 23 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

Путин — Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошлаш муддати ҳақида
6 октябр 2023, 11:09

Путин — Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошлаш муддати ҳақида

Россия президенти Владимир Путин Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилаётган муддатга изоҳ берди. Унинг айтишича, тўлиқ етказиб бериш октябрь ойидан ҳозирча «кичик ҳажмда» бошланади. «Биз йилига 3 млрд кубометр етказиб берамиз, кейин эса кўпайтиришимиз мумкин», — дея қўшимча қилди у.

Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи ташқи ва ички омиллар маълум қилинди
6 октябр 2023, 10:53

Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи ташқи ва ички омиллар маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида содир бўлувчи чанг бўронларига сабабчи ташқи ва ички омиллар ҳақида маълумот берилди. Ички омиллар қаторида қурилиш майдонлари сонининг ортиши ва улардан чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилиши келтирилди.

Тошкентда фуқароларни 46 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
6 октябр 2023, 10:49 1

Тошкентда фуқароларни 46 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ, ИИВ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкентда фуқароларни 46 минг доллар эвазига АҚШга, 1200 долларга эса Кореяга юбормоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини яхшилади
6 октябр 2023, 10:37

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини яхшилади

Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2023 йилда 5,5 фоиз атрофида, 2024 йилда эса 5,6 фоиз даражасида бўлишини прогноз қилмоқда. Россиядан пул ўтказмалари камайиши туфайли истеъмол даражаси ўсиши секинлашади. Қашшоқлик даражаси бироз пасайиши кутилмоқда.

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим ҳудудларда газ вақтинча ўчирилади
6 октябр 2023, 09:49

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим ҳудудларда газ вақтинча ўчирилади

6 октябрь куни Бектемир, Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманларидаги айрим маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўмлик яшил суверен халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди
6 октябр 2023, 09:43

Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўмлик яшил суверен халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди

Ўзбекистон биринчи марта 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.

Ўзбекистонлик бешкурашчи Алисе Фахрутдинова иккинчи бор Олимпиадага йўлланма олди
6 октябр 2023, 09:00

Ўзбекистонлик бешкурашчи Алисе Фахрутдинова иккинчи бор Олимпиадага йўлланма олди

Осиё ўйинлари 2023 Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик бешкурашчи Алисе Фахрутдинова қувонарли натижаларни қўлга киритди ва Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олди. Life Group Business ушбу спорт турини қўллаб-қувватлайдиган компаниялардан биридир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг