Навоийда газ тақсимлаш станцияси давлатга 14 млрд сўм зарар етказди
3 апрель 2023, 09:31

Навоийда газ тақсимлаш станцияси давлатга 14 млрд сўм зарар етказди

Қизилтепа туманидаги «Хўжа-Ҳасан» газ тақсимлаш станцияси электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб келгани аниқланди. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 14,1 млрд сўм зарар етган.

Сурхондарёда юк машинаси жарликка қулаши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
3 апрель 2023, 09:19

Сурхондарёда юк машинаси жарликка қулаши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Узун туманидаги Боботоғ массивида юк машинаси жарликка қулаб, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолатга унинг ҳаракатланиш учун мўлжалланмаган йўлдан юргани ва бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг 3 нафар тарбияланувчиси ҳимояга олинди
3 апрель 2023, 05:07

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг 3 нафар тарбияланувчиси ҳимояга олинди

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг зўравонликка учраган 3 тарбияланувчиси ҳимояга олинди. Президентнинг қизи Саида Мирзиёева улар хавфсизликда эканини билдирди. «Барча даражадаги зўравонликка қарши мутлақ тоқатсизлик нормаларини яратиш вақти келди», — деди ва ОАВ ҳамда фаолларга миннатдорлик билдирди.

Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди
3 апрель 2023, 04:36

Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

Бухоро вилояти Жондор туманида 3,3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Вилоят ФВБ зилзила оқибатида ҳудуддаги ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, аҳоли пунктлари талафот кўргани тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.

Тошкент кўчаларини сув босди — видео
2 апрель 2023, 17:04

Тошкент кўчаларини сув босди — видео

Тошкентда якшанба куни тушдан кейин ёғиб ўтган момақалдироқли дўл ва ёмғирдан сўнг шаҳар кўчаларини сув босди. Пойтахт аҳолиси тунеллар ва метро бекатлари сувга тўлгани акс этган фото-видеолани улашди. Метрополитен матбуот хизмати ҳолатни ариқларнинг тўлиб қолгани билан изоҳлади.

ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбари болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш учун чораларни кучайтиришга чақирди
2 апрель 2023, 15:52

ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбари болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш учун чораларни кучайтиришга чақирди

ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларининг жинсий эксплуатация қилингани ҳақидаги хабарлардан хавотирини билдирди. У болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоялаш ва муқобил парвариш стандартларини яхшилаш учун ҳаракат қилишга чақирди.

Косон ҳокими рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда
2 апрель 2023, 13:46

Косон ҳокими рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда

Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев 31 март куни ўтказган мажлисда рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда. Ҳокимлик матбуот котиби ҳолатни рад этди, бироқ кейинроқ ўз хабарини ўчирди.

Тошкент ва Фарғонада тадбиркорлар 25 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
2 апрель 2023, 12:29

Тошкент ва Фарғонада тадбиркорлар 25 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкентдаги 4 та газ «заправка» ва Фарғонадаги битта оҳак цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга жами 25 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Хоразмда қизларнинг зўрлангани ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берилган — Ирина Матвиенко
2 апрель 2023, 11:39

Хоразмда қизларнинг зўрлангани ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берилган — Ирина Матвиенко

Танзила Нарбаева Хоразмда қизларнинг зўрлангани билан боғлиқ вазиятга «давлат ва жамиятнинг муросасиз жавоби бўлиши шарт»лигини билдирди. Саида Мирзиёева прокуратурадан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Ирина Матвиенко эса вазият ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берганини таъкидлади.

Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш иши бўйича протест киритди
2 апрель 2023, 10:13

Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш иши бўйича протест киритди

Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Хоразм вилоятининг собиқ амалдорларига нисбатан ҳукмни «енгил» деб топиб, Олий судга протест киритди. У 29 март куни, воқеа ошкор этилишидан икки кун олдин чиқарилган.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
1 апрель 2023, 20:25

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди

Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида кадрлар алмашинуви рўй берди. Урганч туманига Ғайратжон Султанов, Қўшкўпир туманига Бобурбек Эгамов, Боғот туманига Жаҳонгир Назаров ҳоким бўлди. Шунингдек, РШТЁИМ филиали ва кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарлари ўзгарди.

Болалар омбудсмани меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда
1 апрель 2023, 18:06

Болалар омбудсмани меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда

Болалар омбудсмани Урганчдаги оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганаётгани маълум қилинди. «Болаларга нисбатан ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо қўлланиши керак», — дейилади баёнотда.

Олий суд мансабдорларнинг қизлар билан жинсий алоқа қилгани бўйича суд қарори устидан протест ёки шикоят олмаганини маълум қилди
1 апрель 2023, 17:40

Олий суд мансабдорларнинг қизлар билан жинсий алоқа қилгани бўйича суд қарори устидан протест ёки шикоят олмаганини маълум қилди

Олий суд амалдорлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги жинсий алоқа иши бўйича Хива суди 7 ой аввал ҳукм чиқарганини тасдиқлади. Мудира ва мансабдорлар апелляция берган, бироқ ютқазган. Олий суд кассация инстанциясида кўриб чиқилгунга қадар ишга ҳуқуқий баҳо бера олмаслигини билдирди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар озод этилган
1 апрель 2023, 13:57

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар озод этилган

Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган. Меҳрибонлик уйи раҳбари 5 йилу 6 ойга қамалган, мансабдор шахсларнинг эса озодлиги чекланиб, қўйиб юборилган.

ДХХ Фарғонада 1,5 млрд сўмлик психотроп дориларни мусодара қилди
1 апрель 2023, 12:07

ДХХ Фарғонада 1,5 млрд сўмлик психотроп дориларни мусодара қилди

Фарғона вилоятида 4 минг дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси ва салкам 10 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди. Мусодара қилинган дориларнинг умумий баҳоси 1,5 млрд сўм бўлди.

«Ташаббусли бюджет»га овоз беришга ўқитувчилар жалб қилингани ўрганилмоқда — Сенат
1 апрель 2023, 11:43

«Ташаббусли бюджет»га овоз беришга ўқитувчилар жалб қилингани ўрганилмоқда — Сенат

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси айрим соҳа вакиллари, жумладан, ўқитувчилар «Ташаббусли бюджет»га овоз беришга мажбурланаётганини ўрганмоқда. Халқ таълими вазири ҳам педагоглар жараёнга жалб этилмаслигини маълум қилган. Шундай ишлар ортидан Оққўрғонда мактаб директори ишдан бўшатилган.

Нима тайёрлаймиз: Саҳарлик учун таомлар
1 апрель 2023, 10:18

Нима тайёрлаймиз: Саҳарлик учун таомлар

Гуручли бўтқа, пишлоқли сосискалар, творогли пончиклар, «Менемен», нонуштабоп галета ва бошқалар — Zira.uz саҳарлик учун тайёрлаш осон бўлган таомлар рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсияларни яна ошириш ваъда қилинмоқда
31 март 2023, 23:28

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсияларни яна ошириш ваъда қилинмоқда

2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Баҳорги ўсиш 7 фоизни ташкил этиши аллақачон хабар қилинган. 1 сентябрдан яна 10 фоиз қўшиш режалаштирилган.

Тошкент ҳокими тарғибот гуруҳларини тузиш ҳақидаги қарорини бекор қилди
31 март 2023, 23:09

Тошкент ҳокими тарғибот гуруҳларини тузиш ҳақидаги қарорини бекор қилди

Тошкент ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси пропагандаси бўйича тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги тўрт кун аввал имзолаган қарорини бекор қилди.

31 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 март 2023, 22:00

31 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

9 та вилоятда сел келиши хавфи, 1 ва 2 апрель куни ёпиладиган айрим кўчалар, 1 апрелдан ҳайвонот боғига кириш нархи ошиши, президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифи тафсилотлари, Тошкентда хонадонларнинг ижара нархи пасайётгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг