«Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси Нукус воқеалари бўйича айбланмоқда
25 март 2023, 16:18

«Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси Нукус воқеалари бўйича айбланмоқда

Аманбай Сагидуллаев («Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси, Норвегияда яшайди) ва Ниетбай Уразбаев (Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили) Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланмоқда. Суд уларнинг иштирокисиз бўлиб ўтяпти.

Солиқ қўмитаси Yandex Go хизматларидан тушган даромад Ўзбекистонда қандай тақсимланишини очиқлади
25 март 2023, 15:53

Солиқ қўмитаси Yandex Go хизматларидан тушган даромад Ўзбекистонда қандай тақсимланишини очиқлади

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга жавобан Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда Yandex Go хизмати қандай тартибга солингани, хизматлар кўрсатишдан тушган даромад тақсимоти, компания ва такси хизмати қанча солиқ тўлаши ҳақида маълумот берди.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади
25 март 2023, 15:42

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасида барча маҳаллалар учун тенг имконият яратиш мақсадида Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади. У SMS орқали берилган 5−10 овозга тенглаштирилади. Қолаверса, кам аҳолили маҳалла лойиҳалари учун кўпайтириш коэффициенти қўллаш амалиёти кўриб чиқилади.

Маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш вазифаси 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига берилиши мумкин
25 март 2023, 14:22

Маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш вазифаси 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига берилиши мумкин

Спорт инфратузилмаси ривожланмаган маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш вазифаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига юклатилиши мумкин. Бу бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистонда простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқилди
25 март 2023, 13:47

Ўзбекистонда простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқилди

Ўзбекистон фанлар академияси катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқарилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 16 киши зилзила оқибатида вафот этган
25 март 2023, 13:29

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 16 киши зилзила оқибатида вафот этган

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 6 марта 6−8 балли зилзила рўй берган. Уларда жами 16 киши вафот этган, 54 киши жабрланган. Иқтисодий зарар миқдори 84 млрд сўмни ташкил қилган.

Агриппина Шинга 3 нафар ўринбосар тайинланди
25 март 2023, 13:03

Агриппина Шинга 3 нафар ўринбосар тайинланди

Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.

Тошкент вилоятида эркак икки фуқарони пичоқлаб, ёқиб юборди
25 март 2023, 12:38

Тошкент вилоятида эркак икки фуқарони пичоқлаб, ёқиб юборди

Янгийўл туманида эркак ижарага берилган ер майдонлари учун ҳақ талаб қилган икки нафар фирма ходимини пичоқлаб ўлдириб, ёқиб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларга аукционда ер сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
25 март 2023, 12:27

Ногиронлиги бўлган шахсларга аукционда ер сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларга аукцион орқали ер сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди. Харид харажатларига қараб улар БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда компенсация олиши мумкин.

Бектош Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори бўлди
25 март 2023, 11:55

Бектош Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори бўлди

Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.

Нима тайёрлаймиз: Кўкатли егуликлар
25 март 2023, 10:44

Нима тайёрлаймиз: Кўкатли егуликлар

Кўк сомса, бичак, қатламали хамирдан қилинган пишлоқ ва кўкатли ўрамалар, қатлама, «Пирамида» сомсаси ва бошқалар — Zira.uz баҳорий мавсум учун осон тайёрланадиган кўкатли пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Банкларда доллар курси кўтарилди
25 март 2023, 10:33

Банкларда доллар курси кўтарилди

Тижорат банклари 25 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 425 — 11 470 сўм.

Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда
25 март 2023, 09:57

Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда

ДХХ ва ИИБ Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига Тошкент-Европа Иттифоқи-Мексика йўналиши орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркакни ушлагани айтилмоқда.

Диёра Келдиёрова Тбилисидаги «Катта дубулға» турнирида олтин медални қўлга киритди
25 март 2023, 09:55

Диёра Келдиёрова Тбилисидаги «Катта дубулға» турнирида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Тбилисида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 54-ўринни эгаллади
25 март 2023, 09:36

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 54-ўринни эгаллади

2023 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 1 поғона пастлаб, 54-ўринни эгаллади. Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида рейтингда 44-ўринни қайд этган Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Финляндия олтинчи йилдирки дунёнинг энг бахтли мамлакати бўлиб турибди.

24 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 март 2023, 22:00

24 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Рўзага оид савол-жавоблар, 3 кунлик магнит бўрони, «Ўзавтосаноат»га раҳбарликка қайтган Улуғбек Розуқулов, Ўзбекистонда газ қазиб олиш иккинчи ой кетма-кет пасайгани, Қорақалпоғистонда қулаб тушган янги қурилаётган кўприк, 2023 йил учун фидя миқдори ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Саида Мирзиёева БМТда «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди
24 март 2023, 20:32

Саида Мирзиёева БМТда «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида сўзга чиқиб, «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди. «Санъат, дизайн ва маданият Оролбўйидаги муаммолардан хабардорликни оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», — деди у.

Асосий ставканинг туширилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
24 март 2023, 19:54

Асосий ставканинг туширилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкани 1 фоиз бандга тушириши ортидан аҳоли истеъмоли ошиши, кредит ҳажми ўсиши кутилмоқда. Бунинг натижасида базавий сценарийга нисбатан мамлакат ЯИМ 0,55 фоизга кўпаяди.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш иккинчи ой кетма-кет пасаймоқда
24 март 2023, 18:46

Ўзбекистонда газ қазиб олиш иккинчи ой кетма-кет пасаймоқда

Ўзбекистонда газ қазиб олиш иккинчи ой кетма-кет пасаймоқда. Январь-февраль ойларида ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил бошига нисбатан 8,2 фоизга озайган. Электр ва иссиқлик ишлаб чиқариш ҳам камайди.

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» раҳбари бўлди
24 март 2023, 17:46

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» раҳбари бўлди

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси бўлди. У аввал бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари лавозимларида ҳам фаолият юритган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг