Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 12 апрель куни 21 ёшли йигит спорт клубида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, соат 22:15 да Янгийўл туманида яшаган, 2022 йилда туғилган Д.А. Янгийўл шаҳри тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.

Марҳум Д.А. Янгийўл шаҳри «Рамадан» МФЙда жойлашган спорт клубида соғлиғи ёмонлашиб қолган ва шу ернинг ўзида вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, унинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида келиб чиққани ва марҳумда тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.

Маълумот учун, у Тошкент давлат аграр университети 2-курс талабаси бўлган.