Тошкентдаги Сингапур институтида 600 нафарга яқин талаба курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди
18 октябр 2023, 13:12

Тошкентдаги Сингапур институтида 600 нафарга яқин талаба курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 600 нафарга яқин талабаси курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг ОТМ ректори изоҳ берди. Унинг ёзишича, 532 нафар талаба академик низом талабларини қўпол равишда бузган. Ректор уларнинг масаласи таҳлил этилишини қайд этди.

Исроил — Фаластин урушининг 12-куни. Асосий янгиликлар
18 октябр 2023, 12:54

Исроил — Фаластин урушининг 12-куни. Асосий янгиликлар

Ғазодаги «Ал-Аҳли» шифохонасига қилинган ҳужум мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан кескин қораланди. Воқеадан сўнг Яқин Шарқнинг бир қанча давлатларида оммавий норозиликлар бошланди. Иорданияда ўтиши керак бўлган АҚШ президенти ҳамда Миср ва Фаластин раҳбарлари саммити бекор қилинди.

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида
18 октябр 2023, 11:49

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида

18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Андижонда пахта хирмонида ёнғин содир бўлди. Вазирлик ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда
18 октябр 2023, 11:48

Андижонда пахта хирмонида ёнғин содир бўлди. Вазирлик ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда

Балиқчи туманида пахта қабул қилиш масканидаги хирмонда ёнғин содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда. Лекин воқеа акс этган видеода бир хирмон тўлиқ ёниб, ёнғин иккинчи хирмонга ҳам ўтганини кўриш мумкин.

АҚШ ЕИдан Ўзбекистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради
18 октябр 2023, 11:43

АҚШ ЕИдан Ўзбекистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради

Bloomberg хабар қилишича АҚШ президенти администрацияси Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради. Бунга бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга кириб келгани воқеаси сабаб бўлган.

UzAuto Motors сотувда бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди
18 октябр 2023, 10:02

UzAuto Motors сотувда бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди

UzAuto Motors компанияси оммабоп автомобиллар бўлган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширгани маълум бўлди. Бироқ компания бу ҳақида расмий маълумот бермаган.

WSJ: Украина илк бор ATACMS ракеталаридан Россия позицияларига зарба берди
17 октябр 2023, 20:51

WSJ: Украина илк бор ATACMS ракеталаридан Россия позицияларига зарба берди

Украина ҳарбийлари илк бор АҚШ томонидан тақдим этилган ATACMS ракеталарини Россия қўшинлари позицияларига қарши қўллади, деб ёзмоқда Wall Street Journal. Ракеталарнинг кичик партияси яқинда яширинча Украинага етказилган эди.

Қирғизистон хорижликлар учун «визаран» тизимини бекор қилди
17 октябр 2023, 19:44

Қирғизистон хорижликлар учун «визаран» тизимини бекор қилди

Қирғизистон хорижликларнинг визасиз қолиш шартларини кучайтириб, «визаран» тизимини бекор қилди. Ушбу қарордан мақсад мамлакатда «миграция оқимларини самарали бошқариш»ни йўлга қўйиш ва хавфсизлик даражасини яхшилашдан иборат экани маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди
17 октябр 2023, 18:15

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди

Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди
17 октябр 2023, 17:33

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги «Йўловчи поездларини таъмирлаш» ҳудудида 1 дона чўл бургутини тутқунликда сақлаган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан 4 950 000 сўм жарима қўлланилди.

Humo билан терминаллар орқали тўлов қилишда муаммолар кузатилмоқда
17 октябр 2023, 15:57

Humo билан терминаллар орқали тўлов қилишда муаммолар кузатилмоқда

Humo терминаллар орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилаётганини тасдиқлади. Humo мобил иловаси ва банкоматлари одатдаги режимда ишламоқда.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди
17 октябр 2023, 15:08

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди

Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари бўлди.

Хитойнинг Amer International компанияси Ўзбекистонда минтақавий офисини очмоқчи
17 октябр 2023, 14:50

Хитойнинг Amer International компанияси Ўзбекистонда минтақавий офисини очмоқчи

Хитойнинг Amer International индустриал-саноат холдинги Ўзбекистонда минтақавий офисини очиши мумкин. Шавкат Мирзиёев компания раиси билан учрашувда мисни қайта ишлаш, электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

Япония Фарғона вилоятидаги боғчага мебель ва жиҳозлар етказиб берди
17 октябр 2023, 12:46

Япония Фарғона вилоятидаги боғчага мебель ва жиҳозлар етказиб берди

Япония элчихонаси томонидан Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига болалар ва ошхона мебеллари ҳамда дарслар учун аудиовизуал жиҳозлар совға қилинди.

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди
17 октябр 2023, 12:36

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди

Тошкент шаҳрида 17 октябрь куни Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.

Исроил — Фаластин урушининг 11-куни. Асосий янгиликлар
17 октябр 2023, 12:32

Исроил — Фаластин урушининг 11-куни. Асосий янгиликлар

ҲАМАС илк марта гаровга олинганлардан бирининг видеосини эълон қилди, Эрон дипломати Исроил бомбардимон қилишни тўхтатса, ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларни озод қилишга тайёрлигини айтди. АҚШ ва Исроил Ғазога гуманитар ёрдам етказиш режасини тайёрлашга келишиб олди.

Футбол: Ўзбекистон Хитойни ютди
17 октябр 2023, 11:43

Футбол: Ўзбекистон Хитойни ютди

Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик учрашувида Хитой терма жамоасини мағлуб этди. Бу терма жамоанинг 3 йил ичида илк сафардаги ғалабаси (видео, фото, статистика).

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
17 октябр 2023, 11:28

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Самарқандда 17 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида ЙТҲ содир этди, оқибатда ўзи ва икки дўсти ҳалок бўлди. Машина бетон тўсиққа урилгач, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва ёнғин юз берган.

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди
17 октябр 2023, 11:09

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways туризм ойлиги муносабати билан 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга ички авиақатновлар учун 25 фоизли чегирма эълон қилди. Чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.

Андижон вилоятида 12 млн долларлик ёпиқ муз курорти қурилиши режалаштирилмоқда
17 октябр 2023, 10:54

Андижон вилоятида 12 млн долларлик ёпиқ муз курорти қурилиши режалаштирилмоқда

Андижон вилояти ҳокимлиги ва хитойлик инвесторлар ўртасида Хонободда 12 млн долларлик йил давомида ишлайдиган ёпиқ муз курортини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг