Хитойлик инвесторлар Андижон вилоятидаги 4 гектар майдонда ёпиқ муз курортини ташкил этишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Лойиҳада иштирок этадиган компания ёки компаниялар номи кўрсатилмаган.

андижон вилояти, шуҳрат абдураҳмонов, хитой, муз курорти, хонобод

12 октябрь куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов инвесторлар билан учрашувда туризм соҳасини ривожлантириш ва хорижлик сайёҳларни жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилаётгани хабар қилинган объект қурилиши лойиҳасини муҳокама қилди.

365 кун ишлаш қувватига мўлжалланган мажмуанинг қиймати 12 миллион долларга баҳоланмоқда. Унинг ҳудудида 500 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ, спорт майдончалари, кинотеатр, ресторан ва бошқа объектлар бўлади.

Ҳокимлик вакиллари хитойлик инвесторларга лойиҳани Хонобод шаҳрида амалга ошириш учун жой ажратишни таклиф қилди. Улар вилоят ҳокими ўринбосари ҳамроҳлигида ушбу масканга ташриф буюриб, уни кўздан кечирди.

андижон вилояти, шуҳрат абдураҳмонов, хитой, муз курорти, хонобод