Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Хитойни мағлуб этди. 16 октябрь куни Далян шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 1:2 ҳисобида якунланди.

Ҳужумчи Вей Шихао 41-дақиқада жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаб гол уриб, ҳисобни очди.

Ўйиннинг 78-дақиқада ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳисобни тенглаштирди. У пенальтидан тепган тўпни дастлаб дарвозабон қайтарди, Шукуров қайтган тўпни дарвоза тўрига жойлади. 86-дақиқада эса ўзбекистонликлар прессинг натижасида тўпни эгаллаб олди ва ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров ҳужумни гол билан якунлади.

Бу ғалаба Ўзбекистоннинг сўнгги уч йилдаги илк сафардаги ғалабаси бўлди. Миллий терма жамоа охирги марта 2020 йил 12 октябрь куни БААни ўз уйида мағлуб этганди (1:2).

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралаш турнири ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Биринчи рақиб Туркманистон терма жамоаси.

Статистика

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

Видео

Фото

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

футбол, хитой, ўртоқлик учрашуви