Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 учун шартнома тузиш очилди
3 ноябр 2023, 09:57

Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 учун шартнома тузиш очилди

UzAuto Motors Chevrolet расмий дилерлик марказларида Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилди.

Исроил армияси Ғазо қуршаб олинганини эълон қилди
3 ноябр 2023, 09:48

Исроил армияси Ғазо қуршаб олинганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати раҳбари қўшинлар Ғазо шаҳрини қуршаб олганини эълон қилди. Унинг айтишича, сулҳ тузиш масаласи «кун тартибида эмас».

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди (фото)
3 ноябр 2023, 09:42

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди (фото)

Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Павильонни баҳорда қуриб битказиш режалаштирилганди, лекин бошланган иш бирдан тўхтатилган. Uzbekistan Airports компанияси бу терминал кенгайтирилгунга қадар вақтинчалик ечим эканини қайд этди.

Покистон ҳужжатсиз афғонларни оммавий депортация қилишни бошлади
2 ноябр 2023, 20:50

Покистон ҳужжатсиз афғонларни оммавий депортация қилишни бошлади

Покистон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни депортация қилишни бошлади. Уларнинг аксарияти Афғонистондан. БМТ мамлакат ҳукуматини «инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалокат»нинг олдини олиш учун афғонларни мажбуран чиқариб юборишдан воз кечишга чақирди.

Хитой ва АҚШ ядровий қурол устидан назорат бўйича учрашув ўтказади
2 ноябр 2023, 20:17

Хитой ва АҚШ ядровий қурол устидан назорат бўйича учрашув ўтказади

Хитой ва АҚШ расмийлари узоқ вақтдан буён илк бор ядровий қурол устидан назорат бўйича музокаралар ўтказмоқчи. Қўшма Штатлар Россия ва Хитой билан «беқарорлаштирувчи уч томонлама қуролланиш пойгаси»нинг олдини олишга интилмоқда, деб ёзади WSJ.

Ўзбекистоннинг икки вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади
2 ноябр 2023, 19:26

Ўзбекистоннинг икки вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 15 ва 16 ноябрдан совуқ сув ва канализация хизматлари нархлари ошади.

Газ, электр ва бошқа соҳаларга субсидиялар учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?
2 ноябр 2023, 18:12

Газ, электр ва бошқа соҳаларга субсидиялар учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?

2023 йилда давлат бюджетидан аҳолига газ, электр, иссиқлик таъминоти ва жамоат транспорти нархларини субсидиялаш учун 31 трлн сўмдан ортиқ (2,53 млрд доллар) ажратиш режалаштирилган. Бу нафақа, моддий ёрдам, илм-фан, спорт ва маданият учун ажратилган жами маблағдан кўпроқ.

ШҲТ янги транспорт йўлаклари изламоқда. Тошкентда ташкилотга аъзо давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтди
2 ноябр 2023, 18:11

ШҲТ янги транспорт йўлаклари изламоқда. Тошкентда ташкилотга аъзо давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтди

Тошкентда ШҲТ давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида «Беларусь — Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» ва «Россия — Каспий денгизи — Туркманистон — Ўзбекистон — Қирғизистон» янги халқаро транспорт йўлакларини яратиш бўйича меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди
2 ноябр 2023, 18:05

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари дарахт экди.

Ўзбекистонда шаҳарларнинг яшаш учун қулайлик рейтинги тузилди
2 ноябр 2023, 17:33

Ўзбекистонда шаҳарларнинг яшаш учун қулайлик рейтинги тузилди

Экспертлар Ўзбекистон шаҳарларининг яшаш учун қулайлик рейтингини тузди. Индекс таълим, тиббиёт, атроф-муҳит, инфратузилма, маданият каби йўналишларни қамраб олган. Натижаларга кўра, кучли учликни Тошкент, Урганч ва Бухоро шаҳарлари, қуйи ўринларни Янгиер, Оҳангарон ва Қувасой шаҳарлари банд этган.

2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилиши режалаштирилмоқда
2 ноябр 2023, 17:14

2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2024 йилда давлат бюджетининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатлари 9,6 трлн сўмни ташкил этади. Умумий ҳисобда иш ҳақи, пенсия ва стипендияларга давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи йўналтирилади.

Ўзбекистонликлар HONOR`нинг мамлакатдаги «овоз элчиси»ни танлашлари мумкин
2 ноябр 2023, 17:00

Ўзбекистонликлар HONOR`нинг мамлакатдаги «овоз элчиси»ни танлашлари мумкин

Ҳакамлар ҳайъати HONOR OVOZI лойиҳаси доирасида 10 000 дан ортиқ аризаларни таҳлил қилиб, 30 нафар финалчини саралади — ғолиб эса халқ томонидан танланади.

«Сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширишга ёрдам бермоқчимиз». Эммануэль Макрон — Ўзбекистон президентига
2 ноябр 2023, 16:48

«Сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширишга ёрдам бермоқчимиз». Эммануэль Макрон — Ўзбекистон президентига

Франция Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясига ишонч билдиради ва бу мамлакатга сармоя киритишини жуда аниқ баён этади, деди Эммануэль Макрон. «Бу икки томонлама сиёсий кафолатдир… Франция сиз томонингизда. Биз барча тармоқлар ва молиявий ресурсларимизни сафарбар қиламиз», — деди у.

Мослашувчан тарифлар ортидан транспорт картаси сотуви 200 фоизгача кўтарилди — «Тошшаҳартрансхизмат»
2 ноябр 2023, 16:38

Мослашувчан тарифлар ортидан транспорт картаси сотуви 200 фоизгача кўтарилди — «Тошшаҳартрансхизмат»

Тошкентдаги жамоат транспортида карта орқали йўлкира тўловчиларга нақд пулдан кўра арзонроқ мослашувчан тарифлар жорий қилингач транспорт карталарига талаб ошди. «Тошшаҳартрансхизмат» расмийлари йўловчилар 1−2 ой ичида 70−80 фоиз йўлкирани электрон карта орқали тўлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев — Франция компанияларига: «Ўзбекистондаги фаолиятингиз президент ва ҳукумат томонидан кафолатланади»
2 ноябр 2023, 16:18

Шавкат Мирзиёев — Франция компанияларига: «Ўзбекистондаги фаолиятингиз президент ва ҳукумат томонидан кафолатланади»

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конларида геологик қидирув ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев француз компанияларига ислоҳотлар ва очиқ иқтисодиёт сиёсати давом этишига кафолат берди. Республикалар муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи.

Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
2 ноябр 2023, 15:09

Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади

Фуқаролар мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади.

Asialuxe Travel ноябрь таътилларини Анталияда ўтказишни таклиф қилмоқда
2 ноябр 2023, 15:00

Asialuxe Travel ноябрь таътилларини Анталияда ўтказишни таклиф қилмоқда

Миллий туроператор Asialuxe Travel кузда Анталияга саёҳат қилиш устунликлари билан ўртоқлашди. Тўғридан-тўғри рейслар ва «ҳаммаси ичида» комплекс турлари нархлари 8,7 млн сўмдан бошланади.

Россия компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
2 ноябр 2023, 14:30

Россия компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Россиянинг Fly and See Agro компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 80 млн долларлик бўлган беш йиллик лойиҳа Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилади.

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди
2 ноябр 2023, 14:24

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Франция президентлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Улар орасида Самарқанд француз альянсини ташкил этиш, ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бор.

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда
2 ноябр 2023, 13:10

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, улар Самарқандда Франция альянси филиали очилишини олқишлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг