Humo компанияси тўлов тизими терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилаётганини тасдиқлади.

«Юзага келган ҳолат бўйича чоралар кўрилмоқда ва яқин орада барча носозликлар бартараф этилади», — дейилади хабарда.

Мобил иловалар ва Humo банкоматлари одатий тартибда ишламоқда, дея таъкидлади компания.

Товар ва хизматлар учун терминаллар орқали тўловни амалга ошириб бўлмаётгани ҳақидаги хабарлар душанба куни кечқурун пайдо бўлди.

Октябрь ойи бошида Humo картаси фойдаланувчилари илова орқали тўловларни амалга ошириш ва пул ўтказишда муаммоларга дуч келганди.