Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу лавозимга қадар у департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи эди.

Департаментни 2019 йилдан буён Дилшод Раҳимов бошқариб келаётганди. Унинг бошқа ишга ўтгани бўйича маълумот берилмаган.