Қуйи палата депутати Дониёр Ғаниев энергия инқирози даврида уйини исита олмаган, фаровон ҳаётини таъминлашга имконияти бўлмаган одамларга ислоҳотларнинг нима кераги бор, деган саволни ўртага ташлади. У бунда айбдор раҳбарлар истеъфоси энг мақбул йўл эканини қайд этди. «Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради», — деди депутат.
Президент Шавкат Мирзиёев «Фориш» тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари (сув ҳисоблагичи борлар учун) нархлари 1,5−3 бараваргача оширилди. Навоий вилоятида энг юқори тарифлар қайд этилмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин.
Халқаро «Оскар» мукофотига Ўзбекистон номидан номзод сифатида танланган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми вақтида тақдим этилмагани учун иштирокчилар рўйхатидан олиб ташланди. Фильм продюссери уни Ўзбекистон «Оскар» қўмитасига ўз вақтида топширганини маълум қилди. «Ўзбеккино» матбуот котиби фильм ҳали «Оскар»да иштирок этиш имконияти борлигини таъкидлади.
Пойтахтдаги Шайхонтоҳур туманида ноқонуний диний таълм берувчи хужра аниқланди. Унда таълим олаётган вояга етмаган болалар ўқлов билан урилган. Ота-оналар ўз фарзандларининг таълими учун 150−200 доллар пул тўлашган.
2020 йилда истеъмол секторида инфляция 11,1 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 15,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 8,8 фоиз ва хизматлар 7,1 фоизга қимматлашди — батафсил маълумотлар.
Парламент сайловларида Қозоғистондаги ҳукмрон партия Nur Otan 71,09% сайловчилар овози билан ғолиб бўлди.
Шу кунга қадар Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Дилфуза Азизова Самарқанд тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди.
Янги коронавирус аниқланган Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР билан авиақатновларга қўйилган тақиқ муддати 1 февралгача узайтирилди.
Ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, Тошкент вилояти ва мамлакат шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Жума куни кундузи ҳаво +15 даражагача исийди.
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўриш билан бошлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Долларнинг расмий курси 23 сўмга қимматлади ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин мамлакатнинг барча фуқаролари коронавирусга қарши бепул эмланишини маълум қилди.
Жиззахдаги кўп қаватли уй қулашининг сабабларини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлик қилади. Бинони «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ қургани маълум бўлди.
Наманган «Пахталикўл» сув узатиш иншоотида фавқулодда носозлик содир бӯлди. Натижада вилоятнинг 10 дан ортиқ маҳаллалари ичимлик суви таъминотидан узилди.
Сув қувурларидан бирида юзага келган авария Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатган. Аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни тикланиши режалаштирилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги коронавирусга чалинишдан қўрққан ва уйида кексалар ёки сурункали касалликка чалинганлар бўлган ўқувчиларга масофадан ўқишда давом этишга рухсат берди. Аввалроқ учинчи чоракдан тўлиқ анъанавий таълимга ўтилиши хабар қилинган эди.
Бухоро шаҳрида асфальт маҳсулоти юкланган юк машинаси эркак устига ағдарилиб кетиб, босиб қолган. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишига кўра, ҳодиса мазкур ҳудудда қазиш ишлари олиб борилиб, йўлнинг юзаси фақат қўмилгани ва мўрт бўлиб қолгани сабабли юзага келган.
Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Содир Жапаров деярли 80 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 81 фоиздан кўпроғи мамлакатдаги президентлик бошқарув шакли учун овоз берди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг