Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йиллик газ шартномаси тузиши мумкин
5 ноябр 2023, 20:09

Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йиллик газ шартномаси тузиши мумкин

2024 йил ўрталарига қадар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йил давомида газ етказиб бериш ва транзит бўйича ҳамкорлик мажбуриятларини белгилашни режалаштирмоқда, деди «Газпром» раҳбари Алексей Миллер. Компания улардаги бошқа газ қувурлари тизимидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистонга йил бошидан буён телефон импорти 178 млн доллардан ошди
5 ноябр 2023, 14:54

Ўзбекистонга йил бошидан буён телефон импорти 178 млн доллардан ошди

Тўққиз ой давомида Ўзбекистонга 2,58 млн донага яқин мобил телефон импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир. Етказиб бериш ҳажми 178,2 млн доллардан (+23,3 фоиз) ошди.

Энергетика вазири Ўзбекистонда бензин тақчиллиги йўқлигини маълум қилди
5 ноябр 2023, 12:06

Энергетика вазири Ўзбекистонда бензин тақчиллиги йўқлигини маълум қилди

Ўзбекистонда бензин тақчиллиги мавжуд эмас, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. У нима сабабдан биржада ёқилғи сотиб олишга чеклов киритилганини тушунтирди.

Ўзбекистонда рақамларни кўчириш хизматидан 1000 дан ортиқ одам фойдаланди — Шерзод Шерматов
5 ноябр 2023, 10:07

Ўзбекистонда рақамларни кўчириш хизматидан 1000 дан ортиқ одам фойдаланди — Шерзод Шерматов

Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ одам абонент рақамини сақлаган ҳолда мобил операторини ўзгартирди, дея маълум қилди рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов. У келгусида кўпроқ абонентлар уяли алоқа операторларини ўзгартиришини кутмоқда.

Тошкентда айрим кўчалар 3 кунга ёпилади, шаҳарга юк машиналарининг кириши қисман чекланади
5 ноябр 2023, 10:02

Тошкентда айрим кўчалар 3 кунга ёпилади, шаҳарга юк машиналарининг кириши қисман чекланади

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари 8−10 ноябрь кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади. Шунингдек, 8−9 ноябрь кунлари пойтахтга юк машиналарининг кириши қисман чекланади, шаҳар марказида эса улар ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади. Рўйхат.

Россиядан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 млн тоннагача ошириш кутилмоқда
4 ноябр 2023, 18:08

Россиядан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 млн тоннагача ошириш кутилмоқда

Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатга кўра, Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага ошириш режалаштирилмоқда.

Uzbekistan Airports ёш споттерларни қўллаб-қувватлашини эълон қилди, ИИББ ҳозирча жим
4 ноябр 2023, 16:39

Uzbekistan Airports ёш споттерларни қўллаб-қувватлашини эълон қилди, ИИББ ҳозирча жим

Uzbekistan Airports Тошкентда авиаспоттер болаларнинг қўлга олиниши юзасидан баёнот берди. Компания ёш авлоднинг споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашини айтди. Шаҳар ИИББ ҳозирча ҳолат юзасидан баёнот бермади. Ҳибсга олинганларнинг айтишича, уларга нисбатан муносабат юмшаган.

Тошкентда ёш авиация ишқибозлари қўлга олинди
4 ноябр 2023, 15:15 1

Тошкентда ёш авиация ишқибозлари қўлга олинди

Тошкентда самолётларни суратга олаётган мактаб ўқувчилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Ходимлар уларга бақириб, сўкиб, суратга олиш жиҳозларини олиб кетишди.

Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
4 ноябр 2023, 14:27

Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади

Президент қарори билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилинади. Шунингдек, ҳудудларда «Каратэ ҳамма учун» дастури амалга оширилади, боғчаларда Kids karate лойиҳаси ишга туширилади.

Непалдаги зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди
4 ноябр 2023, 13:06

Непалдаги зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди

Непалда 4 ноябрга ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлди. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади
4 ноябр 2023, 12:00

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади

Президент қарори билан 2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал очилади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил қилинади.

Октябрь ойида Ўзбекистонда инфляция 1 фоизни ташкил этди. Бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич
4 ноябр 2023, 11:29

Октябрь ойида Ўзбекистонда инфляция 1 фоизни ташкил этди. Бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич

Октябрь ойи охирида Ўзбекистонда 1 фоизлик инфляция қайд этилди ва йиллик инфляция яна 9 фоиздан тушди. Энергия тарифлари ошишига қарамай, бу охирги 7 йилдаги энг паст ойлик кўрсаткичдир. Иқтисодчининг тахмин қилишича «иқтисодий ҳароратни ўлчайдиган термометр бузилиб қолган».

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ ичимликлар
4 ноябр 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ ичимликлар

Анорли, цитрус, занжабил ва облепихали чой, алкоголсиз «глинтвейн» ичимлиги, иссиқ шоколад ва бошқалар — Zira.uz куз мавсумига мос мазали ва фойдали иссиқ ичимликлар рецептлари билан бўлишади.

Маданият вазирига иккита биринчи ўринбосар тайинланди
4 ноябр 2023, 09:50

Маданият вазирига иккита биринчи ўринбосар тайинланди

Маданият вазири Озодбек Назарбековга Баҳодир Аҳмедов ва Авазхон Таджиханов биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари бўлди.

Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нега 3 йил қамоқ жазоси берилди?
3 ноябр 2023, 22:49

Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нега 3 йил қамоқ жазоси берилди?

Бош прокуратура ва Олий суд масъуллари Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган 2 собиқ амалдорга чиқарилган ҳукм тўғри малакаланганини таъкидлади. Процессуал ҳаракатларда номусга тегиш ҳолати топилмади, деди бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова.

«Док-1 Макс» билан заҳарланиш энг ёш болаларда этиленгликолнинг парчаланиш даражаси пастлиги сабабли оғирроқ кечган — гувоҳ шифокор
3 ноябр 2023, 21:34

«Док-1 Макс» билан заҳарланиш энг ёш болаларда этиленгликолнинг парчаланиш даражаси пастлиги сабабли оғирроқ кечган — гувоҳ шифокор

«Док-1 Макс» ичган болалар ўлими ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори судда гувоҳлик берди. У этиленгликолнинг болалар организмига таъсири ҳамда шифохонага эртароқ ётқизиш соғайиш имкониятларини қандай оширганини сўзлади.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
3 ноябр 2023, 20:00

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

Олтита кинопремьера, «Аёл йўли» фестивали, Зокир Очилдиев иштирокидаги юмористик шоу, цирк томошалари, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Эрдоған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди
3 ноябр 2023, 17:56

Эрдоған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар учун ягона алифбо яратишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу давлатлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлайди.

«Туркий халқларнинг овози дунё бўйлаб янада баланд, янада кучлироқ янграмоқда» — Шавкат Мирзиёев
3 ноябр 2023, 16:29

«Туркий халқларнинг овози дунё бўйлаб янада баланд, янада кучлироқ янграмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида сўзлаган нутқида Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича ишларни фаоллаштириш, иштирокчи давлатларнинг темир йўл идоралари кенгаши ва Туркий экология форумини тузишни таклиф қилди.

Самарқандда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди
3 ноябр 2023, 16:25

Самарқандда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди

Янги Air Samarkand авиакомпаниясининг Airbus A330−300 самолёти Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди. Яқин кунларда компания паркини иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 самолётини билан тўлдиради ва йил охирига қадар 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг