Оғир атлетика бўйича ОЧда ўзбекистонликлар 25 та медаль олди
12 феврал 2024, 11:45

Оғир атлетика бўйича ОЧда ўзбекистонликлар 25 та медаль олди

Тошкентда ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида КХДР умумий медаллар бўйича 1-ўрин (33 та медаль), Жанубий Корея 2-ўрин (27 та), Ўзбекистон эса 3-ўрин (25 та)ни эгаллади. Ўзбекистонлик эркак спортчилар очколар борасида энг яхши натижа кўрсатди (умумий рўйхат).

Тошкент вилоятидаги боғчада болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган тарбиячи ишдан олинди
12 феврал 2024, 11:36

Тошкент вилоятидаги боғчада болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган тарбиячи ишдан олинди

Чирчиқ шаҳридаги хусусий боғчада тарбиячи тушлик пайтида ухлай олмай йиғлаётган болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйди. Болалар омбудсмани воқеага тарбиячининг оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлганини ва у ишдан олинганини билдирди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ўзбекистондаги 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборлари ташкил қилинади
12 феврал 2024, 11:16

Ўзбекистондаги 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборлари ташкил қилинади

Шавкат Мирзиёев 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, февраль-апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғит кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширишга кўрсатма берилди.

Ҳафта давомида ҳарорат +24 даражагача кўтарилади
12 феврал 2024, 11:06

Ҳафта давомида ҳарорат +24 даражагача кўтарилади

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+10, кундузи +12…+24 даража бўлади. Жума куни эса совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди
12 феврал 2024, 10:57

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 млн 20 мингтани ташкил этди. Бир йил давомида кўрсаткич салкам 400 мингтага кўпайган. Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан 93 фоизи енгил автомобиллар ҳисобланади.

Ўзбекистондаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди
12 феврал 2024, 10:48

Ўзбекистондаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, ёйма тўрлар, электр қармоқ, тузоқсимон тўрлар ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуролларидан фойдаланиш ҳамда 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди.

Қашқадарёда 50 ўринли ҳоспис қурилади
12 феврал 2024, 10:45

Қашқадарёда 50 ўринли ҳоспис қурилади

Қарши шаҳрида 2026 йилгача 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро ҳоспис қурилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Тошкентдаги IQAir ҳаво сифати датчиклари тармоғи кенгайди
12 феврал 2024, 10:01

Тошкентдаги IQAir ҳаво сифати датчиклари тармоғи кенгайди

Сўнгги бир ойда Тошкент шаҳридаги IQAir ҳаво сифати датчиклари сони икки баравардан кўпроққа кўпайди. «Газета.uz»дан ташқари улар БМТТД, IMPACT.T, korzinka.uz, Safia ва бошқалар томонидан ўрнатилди. Uzum ва «Капиталбанк» йил охиригача 50 та датчикдан иборат тармоқ яратилишини маълум қилди.

Самарқандда газ сотувидан тушган қарийб 350 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланган шахслар ушланди
12 феврал 2024, 09:54

Самарқандда газ сотувидан тушган қарийб 350 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланган шахслар ушланди

Тойлоқ туманида аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштирганликда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинди.

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси бўлди
11 феврал 2024, 15:53

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси бўлди

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ТИВ департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.

Тошкент вилоятида 10 га яқин машина шиналарини ечиб кетганлар ушланди
11 феврал 2024, 11:11

Тошкент вилоятида 10 га яқин машина шиналарини ечиб кетганлар ушланди

Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманларида 10 га яқин Cobalt`нинг шиналарини ечиб кетиб, уларни сотган 3 йигит қўлга олинди.

Фарғонада давлатга 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди
11 феврал 2024, 11:08

Фарғонада давлатга 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди

Фарғона вилоятининг икки ҳудудида 5 нафар фуқаро хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олгани аниқланди. Улар давлатга жами 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколати тугатилди, 2 нафар янги аъзо сайланди
10 феврал 2024, 18:28

Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколати тугатилди, 2 нафар янги аъзо сайланди

Сенаторлар Марказий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзосидан 14 нафарини ўз аризаларига кўра ваколатини тугатиш ва 2 нафар янги аъзо сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг ортидан МСК аъзолари сони 9 нафаргача тушди.

Мактаб ва боғчаларни қуриш ҳамда таъмирлаш бўйича буюртмачи компания ташкил этилди
10 феврал 2024, 14:41

Мактаб ва боғчаларни қуриш ҳамда таъмирлаш бўйича буюртмачи компания ташкил этилди

Ўзбекистонда Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилди. У мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.

Қашқадарёда 606 нафар фуқарони жами 6,5 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар қидирилмоқда
10 феврал 2024, 12:59

Қашқадарёда 606 нафар фуқарони жами 6,5 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар қидирилмоқда

ИИВ Қашқадарёда алдов йўли билан юзлаб фуқароларнинг салкам 6,5 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар қидирилаётганини маълум қилди. Уларга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

Тошкент аэропортининг жўнаб кетиш залига кириш фақат биринчи қаватдан бўлади, эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади
10 феврал 2024, 11:53

Тошкент аэропортининг жўнаб кетиш залига кириш фақат биринчи қаватдан бўлади, эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади

Тошкент халқаро аэропортида терминални кенгайтириш ишлари сабаб кузатувчиларнинг жўнаб кетиш залига кириши чекланди. Йўловчиларни тушириш/олиш учун терминал олдида эстакада ўрнини босувчи алоҳида йўлак ажратилди. Эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади.

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланмоқда
10 феврал 2024, 11:26

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланмоқда

Сенат пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиловчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби ҳам белгиланмоқда.

Лицензияси бекор қилинган хусусий ОТМларнинг бирон-бир талабаси кўчада қолмайди — вазирлик
10 феврал 2024, 10:26

Лицензияси бекор қилинган хусусий ОТМларнинг бирон-бир талабаси кўчада қолмайди — вазирлик

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияси бекор қилинган хусусий ОТМларнинг талабалари ўқишни бошқа университетга кўчириши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозиргача 5 та хусусий университетнинг лицензияси бекор қилинган, 1 тасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистон 2023 йилда Хитой ва Россия билан савдо ҳажмини оширди, қўшнилар билан эса қисқартирди
10 феврал 2024, 00:53

Ўзбекистон 2023 йилда Хитой ва Россия билан савдо ҳажмини оширди, қўшнилар билан эса қисқартирди

Хитой Россияни қувиб ўтиб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди, шунга қарамай, икки давлат ҳам савдодаги улушини оширди. Россия ва Хитойдан импорт кўпайди, бироқ ушбу бозорларга Ўзбекистон маҳсулотлари камроқ етказиб берилмоқда. Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳам пасайган.

Аргентина парламенти президентнинг ислоҳотлар пакетини маъқулламади
9 феврал 2024, 22:13

Аргентина парламенти президентнинг ислоҳотлар пакетини маъқулламади

Аргентина парламенти аъзолари президент Хавьер Милейнинг туб ислоҳотлар пакетини қабул қилмади ва ҳужжатни кўриб чиқиш учун қайтарди. Режалаштирилган ислоҳотлар туфайли мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг