Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига ҳам ташриф буюрди. Ҳозир муассаса аҳолини бутунлай қамраб ололмайди. «Кўрганларимдан хулоса қилиб, бу ерда янги шифохона қурамиз», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида уч йил аввал туман ҳокими, собиқ бош вазир ўринбосари ва собиқ қишлоқ хўжалиги вазири билан қарама-қаршиликларда банкрот ёқасига келиб қолган Sulton Tex Group корхонаси фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, тизимни «чинакам халқчил тузилма»га айлантириш зарурлигини таъкидлади. Президент тизимдаги давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилиб, бюрократия ва сарсонгарчилик бартараф этилишини билдирди.
Тошкент аэропортида Москвадан учиб келаётган самолётда маст ҳолда йўловчиларга ва борт кузатувчиларига халал берган шахс қўлга олинди. У 990 минг сўм миқдорида жарима тортилди.
Президент йўлларда одамлар ўлиб кетаётганига депутатлар бефарқ қолаётганини танқид қилганидан сўнг, халқ вакиллари «ёнишни» бошлади. Улар ЙТҲларни камайтириш учун «ГАИ» аралашувидан воз кечиш, магистралларда тезликни 80−90 км/соатга пасайтириш ва фоторадарларни кўпайтириш кабиларни таклиф қилмоқда.
Россия Давлат думаси Арманистон ҳайдовчилик гувоҳномаларини мамлакат ҳудудида тан олиниши номаълум муддатга қолдирди. Дума спикери Вячеслав Володин Арманистон бу орқали имтиёзларга эга бўлишини, лекин унинг расмийлари «рус тили мақомини мустаҳкамлаш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаётганини» таъкидлади.
Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.
2024 йил 1 январдан солиқ органлари тадбиркорларнинг танловига кўра, айрим солиқлар, жумладан, ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантиради. Сотув чекларидаги техник хатоларни тузатиш муддатлари ҳам узайтирилмоқда.
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари минтақалараро сиёсий мулоқот, савдо, энергетика ва хавфсизлик каби соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Томонлар, шунингдек, санкциялардан қочишга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Шавкат Мирзиёев йиғилишда боғлар ва узумзорларнинг қаторлари орасига экин экиш масаласига тўхталиб ўтди. Илмий-тадқиқот институтлари иқлимга мос экин турлари, агротехника бўйича илмий тавсиялар бериб боради.
Kun.uz Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев иштирокидаги йиғилишдан лавҳани эълон қилди. У кластерлар фермерларга қараб ўтирмасдан пахта териб кетишига рухсат берди, шунингдек, бу жараёнга Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбарларининг ўринбосарларини жалб қилди.
«Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисида Солиқ қўмитаси вакили сиропни беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорлар, ҳамширалар, шунингдек, дорихона сотувчилари ва раҳбарларини мукофотлаш учун миллиардлаб пул тўлаб келинганини маълум қилди.
Тармоқларда Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси унинг ишдан бўшатилганини билдирди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг 1-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 20 та медалга эга чиқди. Энг кўп соврин пара каное, пара дзюдо, пара енгил атлетика ва пара таэквондо спорт йўналишларида олинди.
Президент вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди. Эндиликда сув таъминоти бўйича янги лойиҳалар шароитлар ўрганилиб, аҳоли розили олинганидан сўнг маҳаллий кенгашларга кўриб чиқиш учун киритилади. Маблағ, пудратчи ва ишга тушириш саналари маълумотлари эълон қилиб борилади.
Ўзбекистонда микроқарзларнинг максимал суммасини 100 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда. МБ буни талаб ортаётгани ва қарз олувчиларнинг ўзини ўзи банд қилиш имконияти кенгаяётгани билан изоҳлади. Қонун лойиҳаси ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тайёрланган. Мутахассис ташаббуснинг рискларини санади.
Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Марказий Осиё давлатларининг ТИВ раҳбарлари билан учрашув арафасида «Газета.uz» мухбири саволларига жавоб берар экан, Евроиттифоқ минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга унинг давлатлари билан ҳамкорлик орқали ҳисса қўшишни исташини билдирди.
USAID раҳбари Саманта Пауэрни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. У сўнгги йилларда мамлакатда ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб, иқтисодий ислоҳотлар сиёсий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётгани муҳимлигини таъкидлади.
Сешанба куни Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг