Иқтисодиёт

Энергетика вазирлиги «заправка»лар учун кунлик газ лимити белгиланганига муносабат билдирди
3 сентябрь 2023, 15:14

Энергетика вазирлиги «заправка»лар учун кунлик газ лимити белгиланганига муносабат билдирди

Тармоқларда «заправка»лар учун кунлик газ лимити киритилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Энергетика вазирлиги шартномаларда «соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик» ҳажм белгиланиши мумкинлиги кўрсатилганини билдирди. Истеъмолчилар қўшимча газ сўраб мурожаат қилиши мумкин, дейди вазирлик.

Наманган аэропортида реконструкциядан сўнг учиб келиш терминали очилди
2 сентябрь 2023, 15:00

Наманган аэропортида реконструкциядан сўнг учиб келиш терминали очилди

Наманган шаҳрида аэропортнинг реконструкция қилинган учиб келиш терминали очилди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш майдони 720 кв. метрдан 1756 кв. метрга етди. Ўтказувчанлик эса 3 баробар ошди. Жўнаб кетиш терминалини реконструкция қилиш сентябрь ойида бошланади. Фото.

Зоминда аэропорт очилди
2 сентябрь 2023, 09:27

Зоминда аэропорт очилди

Жиззах вилоятининг Зомин туманида аэропорт очилди. Терминал 30 йўловчига мўлжалланган. 1 сентябрь куни у LET L-410 ва Pilatus PC-24 самолётларини қабул қилди.

Одилбек Исаков иқтисодиёт ва молия вазирига консультант-маслаҳатчи бўлди
1 сентябрь 2023, 15:57

Одилбек Исаков иқтисодиёт ва молия вазирига консультант-маслаҳатчи бўлди

Собиқ молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исаков Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси лавозимига жалб қилинди.

Oson — МБ жаримаси ва трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида
31 август 2023, 22:34

Oson — МБ жаримаси ва трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида

«Газета.uz»га Brio Group (Oson) МБ қўллаган жарима юзасидан изоҳ берди. Шунингдек, тўлов ташкилотлари 5 сентябрдан трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида огоҳлантирилгани айтилди. Компания МБдан миллионлаб мижозларга таъсир қилувчи масала бўйича шаффоф мулоқот ташкил этишни сўраяпти.

Қонун талабларини бузгани учун Oson`га жарима санкцияси қўлланди
31 август 2023, 16:18

Қонун талабларини бузгани учун Oson`га жарима санкцияси қўлланди

Марказий банк жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун Brio Group (Oson) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланганини маълум қилди.

Бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотларни эълон қилиш тикланди
31 август 2023, 11:51

Бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотларни эълон қилиш тикланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги январь ойи ўрталарида тўхтатиб қўйилган бюджетнинг кунлик даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тиклади. 28 август куни харажатлар даромадлардан 7 баравар кўпроқ бўлди.

Ўзбекистонда уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди
31 август 2023, 11:37

Ўзбекистонда уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди

Ўзбекистонда уй-жой нархининг ўсиши тезлашди, дейилади МБ шарҳида. Иккиламчи уйлар нархи йиллик ҳисобда 27,2 фоизга, янги уйларники 21 фоизга ошди. Талаб асосан ипотека кредитлари ҳисобига ортмоқда. Тошкентда ер участкалари нархи сотихига 282 млн, уй-жойлар нархи квадратига 11,3 млн сўмгача етди.

Стереотиплар аёлларнинг маошини пасайтиради — Жаҳон банки тадқиқоти
30 август 2023, 18:31

Стереотиплар аёлларнинг маошини пасайтиради — Жаҳон банки тадқиқоти

Жаҳон банки иқтисодчиси аёллар ва эркаклар маоши бўйича тадқиқоти доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда тажриба ўтказди. Тадқиқот хулосасида маош тўлашда жинслар ўртасидаги фарқ сақланиб қолаётганига асосан аёлларга нисбатан шаклланган стереотиплар сабабчи экани айтилган.

Uzbekistan Airways навбатдаги A320neo самолётини қабул қилиб олди
30 август 2023, 16:30

Uzbekistan Airways навбатдаги A320neo самолётини қабул қилиб олди

Uzbekistan Airways Хитойнинг CALC компаниясидан 168 ўринга мўлжалланган навбатдаги A320neo самолётини сотиб олди. Карбонат ангидрид чиқариши 50 фоизга камайтирилган «экологик тоза» ҳаво кемасидан маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.

ЕОИИ ва МДҲ давлатлари улуши камайиши ва ЕИ билан савдонинг кенгайиши. Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қандай ўзгармоқда?
30 август 2023, 15:02

ЕОИИ ва МДҲ давлатлари улуши камайиши ва ЕИ билан савдонинг кенгайиши. Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қандай ўзгармоқда?

Товар айланмасининг ўсиш темпи пасайиши ортидан Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги мақомини йўқотмоқда. Хитой Ўзбекистон бозорига экспорт ҳажмини кескин оширди ва яна 1-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва МДҲга боғлиқлиги камайиб, Европа Иттифоқи билан савдо алоқалари кенгайди.

Хитой Ўзбекистонга янги темирйўл йўналиши бўйича экспортни йўлга қўйди
30 август 2023, 11:50

Хитой Ўзбекистонга янги темирйўл йўналиши бўйича экспортни йўлга қўйди

Хитойнинг China Railway Beijing Group компанияси Ўзбекистонга янги темирйўл йўналиши бўйича экспортни йўлга қўйди. Товарларнинг биринчи партияси мамлакат шимолидаги Чжанжиаку шаҳридан Тошкентга 15 кун ичида етиб келиши кутилмоқда.

Тошкентда Божхона расмийлаштируви маркази ишга тушди
29 август 2023, 17:58

Тошкентда Божхона расмийлаштируви маркази ишга тушди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Божхона расмийлаштируви маркази билан танишди. Унда масофавий электрон декларациялаш, хавфларни бошқариш ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Марказ расмийлаштирув вақтини 2 бараварга қисқартиради. Тизим фаолиятига тадбиркорлар баҳо бериши керак, деди президент.

Ўзбекистон Афғонистонга протеин ва витаминлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди
29 август 2023, 15:22

Ўзбекистон Афғонистонга протеин ва витаминлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Афғонистонга 1 млн долларлик протеин ва витаминлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди. 25 кунгача бўлган муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича келишув лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Покистон Ўзбекистон билан божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди
29 август 2023, 12:21

Покистон Ўзбекистон билан божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди

Покистон ва Ўзбекистон божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди. Йил охиригача мамлакатларнинг ягона дарча тизимлари ўртасида шартномалар тузиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев: 10 млн сўмдан юқори ойлик олувчи ўқитувчилар 1000 нафардан ошди
28 август 2023, 18:51

Шавкат Мирзиёев: 10 млн сўмдан юқори ойлик олувчи ўқитувчилар 1000 нафардан ошди

Президент душанба кунги видеоселекторда 6 млн сўмдан 10 млн сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етгани, 10 млн сўмдан юқори ойлик олаётганлар сони эса минг нафардан ошганини маълум қилди. «Бу ҳам яхши, лекин бу жуда кам», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Бу нотўғри маълумот». «Ўзбекнефтгаз» раҳбари — газ қазиб олишнинг пасайиши ҳақида
28 август 2023, 17:17

«Бу нотўғри маълумот». «Ўзбекнефтгаз» раҳбари — газ қазиб олишнинг пасайиши ҳақида

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов, мамлакат расмий статистикасида акс эттирилганига қарамай, газ қазиб олиш камаймаяпти, деб ҳисоблайди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши ҳақида энергетика вазири гапирган, «Ўзбекнефтгаз» эса ишлаб чиқариш прогнозини пасайтирганди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон куз-қиш мавсумида ўзаро электр етказиб бериш бўйича келишувга эришди
28 август 2023, 16:35

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон куз-қиш мавсумида ўзаро электр етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари куз-қиш мавсумида ўзаро электр етказиб бериш, унинг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш, режадан ташқари оқимларни ҳисоблаш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқиш ва бошқалар бўйича келишувларга эришди.

Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистонга транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи
28 август 2023, 16:29

Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистонга транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон делегацияси Кобулга ташрифи давомида Афғонистонга сармоя киритишни кўпайтириш, бу мамлакат ҳудуди орқали транзитга қўйилган чекловларни бекор қилиш ва юкларни Покистонга олиб ўтишда транзит тўловларини камайтириш, божхона хизматлари фаолиятини узлуксиз режимга ўтказишни муҳокама қилди.

Йилнинг дастлабки 7 ойида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди
28 август 2023, 15:17

Йилнинг дастлабки 7 ойида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди

Статистика агентлиги январь-июль ойларида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошганини маълум қилди. Мамлакатга бундай транспорт воситалари энг кўп Хитой ва Гонконгдан олиб келиняпти.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг