1 сентябрь куни реконструкциядан сўнг Наманган шаҳрида халқаро аэропортнинг учиб келиш терминали очилди, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати. Маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Жавлон Умархўжаев иштирок этди.

uzbekistan airports, наманган, наманган аэропорти

Янгиланган терминал Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Екатеринбургдан HY9830 рейсининг дастлабки 171 нафар йўловчисини ва Тошкентдан Silk Avia US501 рейсининг 63 нафар йўловчисини қабул қилди.

Учиб келиш залида йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг умумий майдони 720 кв.м дан 1756 кв.м гача ошди. Шундан 1365 кв.м. — халқаро рейслар йўловчиларига ва 391 кв.м. — ички рейсларга хизмат кўрсатиш учун. Шу тариқа, терминалнинг ўтказиш қобилияти 3 бараварга ошди: 100 дан энг тиғиз вақтда 300 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.

uzbekistan airports, наманган, наманган аэропорти

Реконструкция доирасида учиб келиш терминалига янги багаж ленталари, чегара назорати кабиналари, тежамкор сув иситкичлари, совитиш тизимлари ва ерости иситиш радиаторлари ўрнатилди.

Аэропорт терминали устига энергия тежовчи қуёш панеллари ўрнатилди, улар терминалнинг умумий эҳтиёжининг 30 фоизигача электр энергиясини таъминлайди. Бундан ташқари, 100 та тўхташ жойига мўлжалланган янги автоматлаштирилган автотураргоҳ очилди.

uzbekistan airports, наманган, наманган аэропорти

Терминални маҳаллий материаллардан кенг фойдаланилган ҳолда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган барча шарт-шароитларни яратадиган қилиб қурдик, — дейди Наманган халқаро аэропорти директори Қобилжон Абдуназаров.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Реконструкциянинг иккинчи босқичи — жўнаб кетиш терминалига оид ишлар сентябрь ойида бошланади.