Ўзбекистон компаниялари Афғонистон ҳукумати билан мамлакатга дори ва витаминлар етказиб бериш бўйича келишувларга эришди, дея хабар бермоқда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.

Агентлик делегацияси айни дамда Афғонистонда бўлиб, мамлакат Озиқ-овқат ва дори воситалари сифатини назорат қилиш миллий уюшмаси раҳбарияти билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борди.

Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар томонидан йилига ўртача 1 млн долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, 25 кунгача бўлган муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.