1 сентябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги аэропорт фойдаланишга топширилди. Маросимда вилоят, туман, Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси раҳбарлари, шунингдек, туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

зомин тумани, uzbekistan airways, зомин аэропорти

Тошкентдан парвоз қилган кичик LET L-410 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди. Ўша куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Pilatus PC-24 бизнес-жети ҳам шу ерга учиб келди.

Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев аэропорт очилиши умумий овқатланиш, транспорт, сувенирлар, ресторанлар, кафелар ва бошқа хизмат кўрсатиш турларини ривожлантиришини таъкидлади.

зомин тумани, uzbekistan airways, зомин аэропорти

Ҳокимнинг сўзларига кўра, туманга йилига 1,5 миллион нафаргача маҳаллий сайёҳ ва 140 минг нафар хорижий сайёҳни жалб этиш режалаштирилган.

Аэропортнинг йўловчи терминали 30 кишига мўлжалланган. Аэропорт ҳудуди 60 гектарни ташкил этади. Бу ерда асфальтдан учиш-қўниш йўлаги қурилди. Илгари LET L-410 Зоминга тупроқли йўл орқали парвозни амалга оширган.

зомин тумани, uzbekistan airways, зомин аэропорти

Аэропорт учун зарур радио, аэронавигация ва бошқа жиҳозлар харид қилинади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги.

Зоминга мунтазам рейслар қачон йўлга қўйилиши маълум қилинмаган.

2022 йил октябрь ойидан бери Afrosiyob тезюрар поезди Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида тўхтаб ўтади.

Август ойи охирида «Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасида дор йўли очилган. Бундан ташқари, зонада «Суффа платоси. 2400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ҳам ташкил этилмоқда.